Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Alfraganus» пойтахт марказида янги бизнес имкониятларини очади
Тез орада пойтахт харитасида оммавий харидлар ва кўнгилочар, маданий дам олиш учун янги рамзий маскан – «Alfraganus» савдо мавзеси пайдо бўлади.
«Bizning Uylar Development» компанияси тижорат маконини ташкил этишнинг янги шакли – «Alfraganus» савдо мавзесини тақдим этади. Кенг кўламли лойиҳа савдо ва сайр майдони бўлиб, кўчалар тармоғи 8 та секторга бўлинади. Кўчалар бўйлаб бир ва икки қаватли савдо бинолари жойлашади. Лойиҳанинг умумий майдони 118.000 квадрат метрдан кенг бўлиб, тадбиркорликни ташкил қилиш учун мўлжалланган савдо жойлари 15 дан 1000 квадрат метргача майдонни ташкил қилади.

Лойиҳа пойтахт марказидаги фойдали манзилда жойлашгани билан ажралиб туради. Савдо мавзеси Миробод тумани марказидаги Фарғона йўли ва Қўшкўприк кўчалари бўйлаб жойлашади. Шаҳарнинг исталган нуқтасидан бу ерга бир неча дақиқада етиб келиш мумкин. И.А.Каримов номидаги халқаро аэропорт ва Шимолий темир йўл вокзалидан 5-10 дақиқалик йўл. Қулай транспорт қатнови ҳамда автомобилларнинг катта оқимини ҳисобга олиб масканда бир қанча автотураргоҳлар бунёд этилади. Яқин атрофдаги аҳоли яшаш мавзелари ҳисобига ҳам кўплаб ташриф буюрувчилар ва пиёдалар тирбандлиги ҳосил бўлади.

«Alfraganus»нинг ўзига хос концепциясига кўра, ташриф буюрувчиларни ҳар куни, очиқ ҳавода мавзедаги савдо ва хизмат кўрсатиш кўчалари бўйлаб сайр қилишга таклиф қилади. Сиз керакли товар ёки хизматларни излаш вақтида тоза ҳавода ёқимли сайрлардан завқланасиз. Сизни кафе ва ресторанлар, қаҳвахона ва новвойхоналар, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, маиший техника, косметика, парфюмерия, шоу-румлар, гул бутиклари, спа ва гўзаллик салонлари, турли хилдаги кўнгилочар жойлар ва бошқа кўплаб қизиқарли масканлар «Alfraganus» савдо мавзесида кутмоқда.
«Alfraganus» билан пойтахт марказида кўнгилочар ва сифатли харидларнинг янги даврини кашф этинг!
Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамидан олишингиз мумкин: +99871-210-44-44
Сайт: bizninguylar.uz
Telegram: t.me/alfraganus_tashkent
Facebook: fb.com/alfraganus.tashkent
Instagram: @alfraganus.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:28 / 11.10.2024
Alfraganus университети ЮНЕСКОнинг 10-Таълимда тадбиркорлик APEID Кенгаши йиғилишига мезбонлик қилди
09:00 / 10.06.2021
Аlfraganus – даромадни узоқ кутмайсиз
09:00 / 04.06.2021
Alfraganus савдо мажмуасининг тижорат бинолари кафолатланган ижарачилар билан таклиф этилади
09:00 / 31.05.2021