Яқин 30 йил
Сўнгги ўн йилликдаги энг вайронкор зилзила шубҳасиз 2011 йилда Япония соҳиллари яқинида содир бўлган табиий офатдир. Соҳилдан 72 км масофада, 30 км чуқурликда кечган тебранишлар магнитудаси 9 баллни ташкил қилди. 6 дақиқа давом этган зилзила натижасида баландлиги 40 метрдан ортиқ цунами кўтарилди ва айнан у энг катта талафотларга сабаб бўлди.

Бевосита қурбонлар сони 15 892 киши бўлди, 6 мингдан ортиқ одам жароҳатланди, 2 676 киши бедарак йўқолди.
Цунами натижасида «Фукусима» атом электростанциясида авария юз берди ва бу умуман АЭСлар тақдирига жиддий соя солди. Бу табиий офат япон иқтисодиётига 185–235 млрд доллар зарар келтиргани ҳисоблаб чиқилган.
* * *

2008 йилнинг 12 май кечасида Хитойда, Осиё-Тинч океани ҳудудида содир бўлган зилзила кучи нисбатан кам – 8 балл бўлса-да, қурбонлар сони жуда кўп – 69 195 киши бўлди. 18 мингдан ортиқ одам бедарак йўқолди, 5–11 млн киши бошпанасиз қолди.
* * *

1995 йилнинг 17 январида Япониянинг Кобе шаҳри яқинидаги зилзила кучи 6,9 баллга тенг бўлди. Аммо шу ҳам 150 мингдан ортиқ биноларнинг вайрон бўлишига ва 6 434 кишининг жони узилиб, 300 мингдан ортиқ инсон бошпанасиз қолишига кифоя қилди.
Иқтисодий зарар кўлами 100 млрд доллардан ортгани ҳисоблаб чиқилган. Қизиқ факт, бу табиий офат оқибатларини бартараф этишда Якудза мафияси вакиллари ҳам фаол иштирок этганлар.
Мозий
Юқоридаги учлик ҳақида кўплаб видеолавҳалар тарқалган бўлса-да, улар тарихдаги йирик зилзилалар олдида анча хавфсиз кечгани сезилади.













