08:28 / 05.11.2020
3333

Безос 2020 йилда Amazon’нинг 10,2 миллиард долларлик акцияларини сотди

Дунёнинг энг бадавлат одами, Amazon асосчиси Жефф Безос жорий ҳафтада компаниянинг 3,1 млрд долларлик акцияларини сотди.  

Фото: Pic-theheraldbusinessjournal.com

CNBC телеканалининг хабар беришича, Безос августда ҳам Amazon’нинг 3,1 млрд долларлик, февралда эса 4,1 млрд доллардан кўпроқ акциясини сотган. Ушбу кўрсаткичлар ҳисобга олинса, дунёнинг энг бадавлат инсони жорий йилда акциялар сотишдан 10,3 млрд доллардан кўпроқ фойда олган. 2019 йилда Безос компаниянинг 2,8 млрд долларлик акцияларини сотган эди.   

Маълумотларга кўра, Amazon’нинг 2020 йил 3-чорагидаги тушуми 96,1 млрд долларни ташкил қилди ва 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 37 фоизга ошди. Компания фойдаси эса 6,1 млрд долларга етган.   

Шу давр ичида компаниянинг Шимолий Америкадаги савдоси ҳажми 39 фоизга, жаҳон бўйича эса 37 фоизга ўсган. 

Top