Ўзбекистон | 14:22 / 05.11.2020
7381
1 дақиқада ўқилади

EPSILON (EDC): Култак-Қамаши блокидаги «Дарахтли» конидан углеводородлар оқими олинди

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни илгари фаолиятига барҳам берилган Дарахтли-1 қудуғида мукаммал таъмирлаш ишлари якунланиб, ГРП амалиёти ўтказилиши натижасида ундан олинаётган кунлик миқдор 150-200 минг куб.м газ ва 10 тн нефтни ташкил этди.

«Дарахтли» конидаги мавжуд углеводородларнинг С1 ва С2 тоифаларига мувофиқ тасдиқланган захираларининг умумий ҳажми 2,5 млрд куб.м дан зиёд табиий газ, 127 минг тн конденсат ҳамда 29 минг тн нефтдан иборатдир.

Яқин орада, яъни жорий йилнинг 7 ноябригача мамлакат аҳолисига газ етказиб бериш учун қудуқни асосий газ етказиш қувурига улаш амалга оширилади.

Барча ишлар санитария-эпидемиология ва экология талабларига риоя қилинган ҳолда бажарилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати

Мавзуга оид