Ўзбекистон | 20:00 / 06.11.2020
34534
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Limonaria Village – қулай масканда шинам коттежлар

Кўп қаватли уйларда яшашдан зерикдингизми? Ўзига хос архитектураси билан ажралиб турувчи “Limonaria Village” турар жой мажмуаси бу борада сизнинг энг оқилона танловингиз бўлолади. Бунёдкор кўчаси, Локомотив истироҳат боғига яқин ҳудудда 52 та hi-tech услубидаги эксклюзив коттеж уйлар ўз эгаларини кутмоқда. Коттежлар шаҳарчасида жаҳон стандартига жавоб берувчи ёруғ, кенг ва замонавий дизайнга эга уйларни харид қилишингиз мумкин. Хўш, ушбу хонадонларда қандай қулайликлар мужассам?

Қулайликлари

Жами 52 та коттежлардан иборат шаҳарчада, болалар майдончаси, футбол стадиони жойлашган. Бундан ташқари, мажмуада турли маиший хизмат кўрсатувчи шохобчалар, жумладан, спорт тренажор заллари, гўзаллик салонлари, озиқ-овқат дўконлари ҳам жойлашган. Хуллас, шаҳарчадан ташқарига чиқмасдан энг зарурий юмушларни бажариб олишингиз мумкин. Бу эса бугунги тиғиз замоннинг энг катта талаби – вақтни тежашга имкон беради.

Коттежлар

Ҳар бир коттеж hi-tech услубида қурилган бўлиб, одатий ва биз ҳар куни кўзимиз тушадиган, ҳатто инсонни зериктирадиган кўринишдаги хонадонлардан тубдан фарқ қилади. Битта Limonaria коттежи умумий 307 м2 майдонни эгаллаган бўлиб, 2  та қават ва битта ерости майдонига эга.

Ерости қавати кенг холл, тренажор зали, дам олиш ҳудуди, маҳсулот ва буюмлар сақланадиган омбор, кинозалдан иборат.

Биринчи қаватда эса яна бир холл, ошхона, меҳмонхона, ётоқхона, 2та ваннахона ва ҳожатхона бор.

Иккинчи қаватда бошқа қаватлардан фарқли равишда балкон ҳам бор. Бу эса сизга қўшимча қулайликни тақдим этиши аниқ. Бу қаватда холл, 2 тадан ваннахона ва ҳожатхона мавжуд. Ундан ташқари, уй яна қўшимча ётоқхонага ҳам эга. Шу ўринда бир муҳим жиҳатга эътибор қаратиш лозим: иккинчи қаватда асосий ётоқхона (мастер-спальня) жойлашган бўлиб, бу устунлик уй эгаларига юқори қулайликни тақдим этади. Асосий ётоқхона ўзида алоҳида ваннахона, ҳожатхона, гардеробни ўз ичига олган.  

Эътибор берган бўлсангиз, уй замонавий hi-tech услубида бўлса-да, ўзбекона яшаш тарзига монанд лойиҳалаштирилган. Кўп фарзандли ва меҳмондўст ҳамюртларимиз учун Limonaria уйлари ҳақиқий қулайликни тақдим эта олади.

Шу ўринда уйнинг ташқи – ҳовли қисми ҳақида ҳам маълумот берсак: 35.2 м2 майдон яшил ҳудуд ва 18 м2 майдон эса автомобиль қўйишга мўлжалланган усти ёпиқ майдонча (навес)дан ташкил топган.

30 ноябргача ўзингиз орзу қилган замонавий хонадонни арзон ва қулай нархларда харид қилишга шошилинг! Энди hi-tech услубида қурилган коттежларнинг ҳар бир м² учун атигa 3.300.000 сўмдан тўлов қилишингиз мумкин!

Limonaria Village коттежлари дидингизга тўла мос келади. Энг муҳими, орзудаги уйингиз талабларига тўла жавоб беришига аминмиз!

Мурожаат учун телефонлар:

+998 55 500 88 22

+998 90 909 77 88

+998 97 404 77 88

+998 33 700 05 00

Limonaria Village савдо офиси: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Бунёдкор кўчаси.

Мўлжал: Локомотив истироҳат боғи.

Веб-сайт: limonariavillage.uz

Instagram: @limonariavillage

Telegram: t.me/limonariavillage

Facebook: fb.com/limonariavillage

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид