Ўзбекистон | 12:53 / 06.11.2020
47232
1 дақиқада ўқилади
Фарғонада 5 балли зилзила қайд этилди
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 2020 йил 6 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 12:38да Қирғизистонда ер силкиниши содир бўлди.
Ер силкиниши координаталари: 40,16 градус шимолий кенглик; 71,72 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,9. Чуқурлик 10 км. Ер силкиниши эпицентридан Тошкентгача масофа 244 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида:
Тошкент: 244 км, 2 балл.
Наманган: 93 км, 3 балл.
Андижон: 87 км, 4 балл.
Фарғона: 26 км, 5 балл.
Гулистон: 252 км, 2 балл.