Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ 16 мамлакатда очарчилик юз бериши ҳақида огоҳлантирди
БМТ апрель охирларида коронавирус пандемияси туфайли инсоният мисли кўрилмаган очарчилик муаммосига дуч келиши мумкинлигини маълум қилганди.
Фото: fao.org
Африканинг тўрт мамлакати — Буркина-Фасо, Яман, Жанубий Судан ва Нигерияда озиқ-овқат етишмовчилиги муаммоси жиддий равишда кучайди, деб хабар берди БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО).
Қайд этилишича, бу низолар, иқтисодий пасайиш, иқлим шароитлари ва коронавирус пандемияси сабабли юз бермоқда.
«Яқин ойлар ичида вазият янада кескинлашадиган бўлса, улар очарчилик хавфига дуч келишидан хавотирдамиз», — деди БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури вакили Клаудия А По.
ФАО очарчилик муаммоси яна 16 мамлакатга хавф солаётганидан огоҳлантирди. Аммо ташкилот гап айнан қайси давлатлар тўғрисида бораётганига аниқлик киритмади.
ФАОнинг маълумот беришича, дунёнинг 20 мамлакати жиддий озиқ-овқат муаммосига дуч келган. Улар орасида Афғонистон, Конго Демократик Республикаси, Марказий Африка Республикаси бор.
БМТ апрель охирларида коронавирус пандемияси туфайли инсоният мисли кўрилмаган очарчилик муаммосига дуч келиши мумкинлигини маълум қилганди. Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йил охирига келиб, 265 млн киши озиқ-овқат етишмовчилигидан азият чекиши мумкин.
Мавзуга оид
09:45 / 08.04.2026
Россия ва Хитой Ҳўрмуз бўғози бўйича БМТ резолюциясини тўсди
22:12 / 17.03.2026
БМТ Эрондаги уруш туфайли дунёда рекорд даражадаги очарчилик ҳақида огоҳлантирди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
21:19 / 12.03.2026