«Исрофгарчилик жуда катта бўлган жойларда чеклов бўляпти» – «Ҳудудгазтаъминот» масъули газ етказиб беришдаги чекловлар ҳақида
Энергетика тизими ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари бўйича ташкил этилган матбуот анжуманида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқарув раиси Баҳодир Эшмуродов кафолатланмаган газ таъминоти ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.
«Табиий газ биринчи навбатда кимга етказиб берилиши белгилаб берилган. Вазирлар Маҳкамасининг 22-қарорини очиб кўрадиган бўлсак, биринчи навбатда бу аҳоли ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмолчилар, кейингиси стратегик аҳамиятга эга бўлган истеъмолчилар. Ундан кейин турли ишлаб чиқариш ёки бошқа эҳтиёжлар учун табиий газ ишлатадиган истеъмолчилар белгиланган.
Мазкур ҳар бир истеъмолчи билан шартнома қилиш вақтида газ етказиб берувчи корхоналар томонидан мана шу шартлар айтилади: яъни биз сизга совуқ тушган вақтда ёки аҳоли эҳтиёжи ошган маҳалда, ёки авариявий ишлар амалга оширилганида чеклаш киритамиз, розимисиз? деган савол бор. Мазкур саволга истеъмолчи томонидан розилик берилганидан кейингина шартнома имзоланади ва шартноманинг ҳар бир бандида бу нарса берилган. Бу биринчи томони.
Иккинчи томондан, жуда кўп мунозараларга сабаб бўлган савол. Дунёнинг исталган давлатига бориб кўрадиган бўлсак, овқат пиширилиши учун озроқ вақт кутиш керак. Буюртма берилганидан кейин енгил овқатлар олиб келиб берилади, озроқ кутиш керак бўлади. Нима учун? Бориб, қайнатиб, олиб келиб беради. Бизда аксарият жойларда катта кастрюлкалар, чойнаклар, самоварлар қайнаб ётади. Бу нарса 18-20 соатлаб қайнаб ётибдику. Тиббиётда олиб қарайдиган бўлсак, сувни қайта қайнатиш ҳам зиён. Икки марта қайнатиш ҳам зиён.
Биз иситиш тизимига чеклов киритаётганимиз йўқ. Марҳамат, иситинг деяпмиз. Ёки бўлмаса, газ плитасига чеклов киритаётганимиз йўқ. Чеклов асосан ўчоқ билан боғлиқ нарсаларга бўляпти. Сомса ёки бошқа нарсалар пиширишяпти. Оқилона фойдаланиш даражаси паст бўлган, исрофгарчилик жуда катта бўлган жойларда чеклов бўляпти.
Яна бир нарса, умумий овқатланиш жойлари кўп жойда суюлтирилган газдан фойдаланади, кўп давлатларда суюлтирилган газдан фойдаланади. Бу ҳолат ҳам бор. Шунинг учун кафолатланганлиги биринчи навбатда юқорида айтиб ўтилганидек қарор билан белгиланганлиги. Иккинчиси, шартномада ёзилган ва истеъмолчи чекловлар киритилганида муқобил ёқилғи – ўтин, кўмир, суюлтирилган газдан фойдаланади», – дея Баҳодир Эшмуродовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Бундан аввалроқ Kun.uz сайтида Энергетика вазирининг буйруғи билан бир неча турдаги тадбиркорлик фаолиятига табиий газ етказиб бериш ҳажми чекланиши, айримларига газ етказиб бериш умуман тўхтатилиши ва улгуржи истеъмолчилар «саноат коллектори»га ўтказилиши, чеклов бўйича огоҳлантириш хати ресторан ва кафе бизнеси эгаларига ҳам келаётгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
16:16 / 05.11.2024
«Ҳудудгазтаъминот» кунлик газ истеъмолини кузатиб бориш имконини берувчи ботни ишга туширди
08:10 / 28.10.2024
“Ҳудудгазтаъминот” раисига янги биринчи ўринбосар тайинланди
23:44 / 19.10.2024
“Яшил” электр станциялар орқали атмосферага йилига 21 млн тонна зарарли газлар чиқиши олди олинади — Энергетика вазирлиги
23:13 / 08.10.2024