Ўзбекистон | 13:54 / 10.11.2020
19973
1 дақиқада ўқилади

Божхона йиғимларининг янги ставкалари тасдиқланди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фото: customs.uz

Янги божхона йиғимлари ставкалари қуйидагиларни назарда тутади:

давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга ошириладиган пулли хизматлар турларини кенгайтириш ҳамда қатъий белгиланган божхона йиғимлари ставкалари белгиланади;

рухсат этувчи хусусиятдаги ҳужжатларни бериш билан боғлиқ айрим турдаги божхона йиғимлари бекор қилинади ва улар халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади;

товарларни “божхона ҳудудида қайта ишлаш” ва “божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш” божхона режимларида расмийлаштирганлик учун божхона йиғими ставкалари пасайтирилади;

божхона назорати остида ташилаётган товарларни етказиб бериш муддатига риоя қилмаслик учун маъмурий жавобгарлик ўрнига молиявий чора сифатида божхона йиғими жорий этилади.

Мавзуга оид