Жаҳон | 08:16 / 10.11.2020
4063
1 дақиқада ўқилади

Перу президенти истеъфога чиқди

Фото: EPA

Перу конгресси пленуми мамлакат президенти Мартин Вискаррага импичмент эълон қилди. Перу президенти порахўрликда айбланмоқда.   

Импичмент эълон қилиш қарорини 105 депутат қўллаб-қувватлаган, 19 депутат қарши чиққан, 4 депутат бетарафлик билдирган. 

Перу қонунларига кўра, энди президент лавозимини парламент спикери Мерино де Лама эгаллайди. Унинг янги президент сифатида қасамёд келтириши 10 ноябрга белгиланган.

Вискарра 2011-2014 йилларда Мокегуа вилояти губернатори бўлган вақтда қурилишдаги коррупция иши бўйича айбланмоқда. Унинг импичментига ушбу иш бўйича тергов билан ҳамкорлик қилаётган 4 кишининг кўрсатмаси олиб келган. Ушбу шахслар Вискарра қурилишдаги пудратларни тақсимлашда 600 минг доллардан кўпроқ пора олганини тасдиқлашган. 

Вискарранинг ўзи айбловларни рад этмоқда. Унинг таъкидлашича, тергов эндигина бошланғич босқичда бўлиб, ўз жазо муддатини қисқартиришга уринаётган шахслар кўрсатмаларига асосланган.

Вискарра Перунинг собиқ президенти Педро Кучинскининг 2018 йил мартидаги импичментидан кейин президент лавозимини эгаллаганди. 

Мавзуга оид