Вазирлик вакили меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими ҳақида маълумот берди
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бўлим бошлиғи Азим Аҳматов Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан хориждаги меҳнат муҳожирлари меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши ёки иш жараёнида бахтсиз ҳодисалар содир бўлганида ҳимоя қилиши тизими ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Бу бўйича 2018 йилда президентимизнинг «Ташқи меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 3839-сонли қарорига асосан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида жамғарма ташкил этилди. Бу жамғарма орқали оғир вазиятларга тушиб қолган фуқароларимизни қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ёрдамлар кўрсатиш тартиблари белгиланди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 725-сонли қарорига асосан.
Хорижда меҳнат ҳуқуқи бузилган фуқароларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича алоҳида тизим яратилган. Ташқи меҳнат миграцияси агентлигини бугунги кунда хорижий давлатларда – Корея Республикаси ва Россия Федерациясида ваколатхоналари ва Россиянинг 5та шаҳрида ваколатхона вакилликлари ташкил этилди. Булар орқали фуқароларимизнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниб келмоқда.
Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси ва Туркия давлатларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган кўплаб фуқароларимиз юридик шахслар билан агентлик ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилган ҳолда фуқароларимизнинг ҳуқуқларини тўғридан тўғри ҳимоя қилиш тизими яратилди. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
Бундан ташқари, фуқароларимиз ёки уларнинг яқинлари хорижий давлатда ишлаётган меҳнат мигрантининг ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисидаги мурожаатларни тўғридан тўғри агентликка йўналтириш имкониятлари мавжуд. Бу тўғрисидаги маълумотларга эга бўлгандан кейин агентлик томонидан ва Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари, консуллик муассасалари ҳамкорлигида фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинади. Бу фуқароларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини тиклаш бўйича керак бўлса, ўша давлатдаги юридик ташкилотларнинг хизматларидан фойдаланиш имкониятлари мавжуд. Бу тоифадаги фуқароларга адвокатлар ёллаб, бу орқали ҳам хизматлар кўрсатиш имконияти бор.
Шунингдек, хорижий давлатларда оғир вазиятларга тушиб қолган фуқароларимизни Ўзбекистонга олиб келиш ёки тиббий ёрдамга муҳтож бўлса, уларнинг тиббий харажатларини қоплаган ҳолда даволатиш каби вазифаларни амалга ошириш имкониятлари мавжуд», дея Азим Аҳматовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
16:04 / 28.04.2024
Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди
17:38 / 05.04.2024
“Уйма-уй текширувлар ўтказилиши мумкин” – Россиядаги мусофирлар вазияти қандай?
08:14 / 10.02.2024
Россияда меҳнат муҳожирлари ва қўриқчилар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди
18:21 / 22.01.2024