16:30 / 11.11.2020
6189
Реклама

220volt.uz ўз сайтини тўлиқ янгилаб, унга янги функцияларни киритди

220volt.uz ўз сайтини тўлиқ янгилаб, унга янги функцияларни киритди. Қуйида нима учун бундан харидорлар ютишлари ва сизни яқин кунларда қандай сюрпризлар кутаётгани ҳақида ўқишингиз мумкин.

Нималар сақланиб қолди:

  • Электр ускуналар, йирик ва кичик маиший техника, иқлим, ёритиш техникаси, кабель маҳсулотлари, электр ва электроника ҳамда бошқа товарларнинг кенг ассортименти;
  • Кун давомида Тошкент бўйлаб техника ва қурилмаларни бепул ҳамда тезкорлик билан етказиб бериш. Буюртма нархининг аҳамияти йўқ! Компания ҳатто биргина батареяни ҳам пойтахтнинг исталган нуқтасига етказиб беради;
  • Ўзбекистон бўйлаб етказиб беришнинг қулай шартлари;
  • Етказиб берилганидан сўнг пул тўлаш ва барча товарлар учун кафолат;
  • Корпоратив мижозлар учун ҳамкорликнинг мослашувчан шартлари.

Нималар ўзгарди:

  • Барча бўлим ва товарлар бўйича қулай панель пайдо бўлди;
  • Маҳсулотни муайян белгиланган нархлар диапазони, шунингдек, ишлаб чиқарувчи ҳамда чегирманинг мавжудлиги бўйича саралаш имконияти қўшилди;
  • Буюртма вақтида энг қулай таклифни танлай олишингиз учун акцияли махсус бўлим ишга туширилди;
  • Кэшбек жорий этиш – яқин кунларда амалга ошириладиган режаларимиздан бири. Буюртмаларингиз қийматининг бир қисми 220volt.uz интернет дўконидаги шахсий ҳисоб рақамингизга ўтказилади. Янги харидлар учун тўловни амалга оширишда ушбу маблағдан фойдаланинг ва келаси сафар камроқ тўланг!

Ойнинг фойдали таклифлари

  1. Маиший техника бўлими учун совғалар. Янгиланган сайт ишга туширилгани муносабати билан ғаройиб таклиф – Тошкент ва Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати билан йирик ва кичик маиший техника харид қилинг ва ҳар бир харид учун совғага эга бўлинг! Унутманг, исталган буюртмани пойтахт бўйлаб етказиб бериш бир кун ичида бепул амалга оширилади.
  2. Электр ускуналар бўлими учун совғалар. 220volt.uz бир неча йил аввал ўз фаолиятини электр ускуналар ва электр қурилмаларнинг онлайн савдосидан бошлаган эди. Бу бозордаги илк муваффақиятли қадам бўлган. Шунинг учун Ўзбекистонда етказиб бериш хизмати билан электр ускуналар харид қилишни истаган барчага совғалар улашамиз!

Техник кўмак кўрсатиш хизмати ходимлари товарни танлаш борасида доимо ёрдам беришади, функционаллиги бўйича маслаҳат бериб, буюртмани расмийлаштириш ҳақидаги саволларга жавоб қайтаришади. Корпоратив мижозлар хизмат кўрсатишнинг тезкорлиги, ҳамкорликнинг мослашувчан шартлари, тезкор етказиб бериш ва маҳсулот кафолатини қадрлашади. Биз учун ҳар бир мижознинг рози бўлиши муҳим.

Сайтнинг янги UX/UI дизайни ва янги функцияларни татбиқ этиш бўйича барча ишларни компаниянинг шахсий IT бўлими етакчи веб студиялардан бири билан ҳамкорликда амалга оширди. Биз ҳар қандай техник ўзгаришлар мижозларга қулайлик келтириши кераклигига ишонамиз. Онлайн харид сизга ўзингизга кераклисини танлаш, вақтни тежашда ёрдамга келиши ва ёқимли совғалар беришини истаймиз.

220volt.uz интернет дўконига ташриф буюринг ва ўз таассуротларингиз билан ўртоқлашинг!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top