Ўзбекистон | 14:33 / 13.11.2020
27460
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда 

Кеча республика ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ва нам антициклон кириб келиши натижасида ҳудудларнинг катта қисмида ёмғир, тоғли ҳудудларда эса ёмғир, қор кузатилди. Фақат Ўзбекистоннинг шимоли - ғарбий туманларида об-ҳаво ёғингарчиликларсиз бўлди.

Фото: KUN.UZ

 «Ўзгидромет» хабарига кўра, бугун ёмғир фақат Фарғона водийси вилоятларида, кечқурунга келиб Сурхондарё вилоятларида сақланиб қолади. Қолган ҳудудларда эса ёғингарчиликлар кузатилиши эҳтимолдан йироқ. Ҳаво ҳарорати 6-11 даража атрофида бўлади, бу ўртача меъёрлардан 5-7 даражага паст.

14-15 ноябрь кунлари республика ҳудудига Урал районларидан совуқ ҳаво кириши кутилмоқда. 14 ноябрда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида, 15 ноябрда Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида қисқа муддатли ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, қолган ҳудудларда эса қуруқ об-ҳаво бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача етиши мумкин.

Дам олиш кунларида ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 1-3 даража совуқ, шимолий ҳудудларимизда эса 4-9 даража совуқ бўлади, кундузи эса 6-11 даража илиқ бўлади, бу ўртача меъёрлардан 5-7 даражага пастдир.

Мавзуга оид