Ўзбекистон | 19:58 / 15.11.2020
11148
4 дақиқада ўқилади
Реклама

“Бор экан – Зўр экан”: мактабгача ёшдаги болалар учун янги журнал

Дўкон жавонлари турли ёшдаги болалар учун журналларга доимо тўла. Аммо фарзандингиз учун фойдали ўйин материаллари ва зарур билимни қамраб олувчи нашрни қандай танлаш мумкин? Бу ўринда биз сизга мактабгача ёшдаги болалар учун янги, қизиқарли ва таълимий-кўнгилочар журнал - “Бор экан – Зўр экан”ни таклиф қилишимиз мумкин.

Ушбу янги нашр бошқа журналлардан ўзига хос миллийлиги, сифатли полиграфия маҳсулотларидан ишлаб чиқарилганлиги, ёрқин бўёқлари ва мукаммал иллюстрациялари билан фарқ қилади.

Авваламбор, “Бор экан – Зўр экан” журнали мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, давлат талаблари ва “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида ишлаб чиқилган. Мазкур ўқув дастури болаларнинг интеллектуал, жисмоний ва маънавий ривожланишига ёрдам берувчи 5 йўналишни:

  • жисмоний баркамоллик;
  • ижтимоий-ҳиссиётга тўлалик;
  • нутқ, ўқиш ва ёзиш кўникмаларини ривожлантириш;
  • билимга чанқоқлик;
  • ижодий изланиш кабиларни ўз ичига олган.

Журналнинг интерактив контенти мутахассис ва методистлар жамоаси ҳамкорлигида яратилган. Айнан шунинг учун ҳам журнал саҳифаларида нафақат фарзандингизнинг кўникмаларини ривожлантирувчи, балки унинг диққат-эътиборини тортувчи қизиқарли маълумотлар, шунингдек, Ўзбекистон тарихига оид қаҳрамонлар саргузаштлари ҳамда турли-туман комиксларни акс эттирувчи ажиб ҳикояларни ҳам учратиш мумкин.

Ёрқин ва қизиқарли вазифалар сиз ва фарзандингизни ўзига жалб қилади, чунки янги лойиҳа ижодкорлик материаллари – қирқиш, ёпиштириш, деворга осиш мумкин бўлган ўйин ва ўйинчоқлар мажмуини ҳам назарда тутади.

Ота-она ва болалар журналнинг ҳар бир сонида бош қаҳрамонлар – Аъло ва Донони, шунингдек, уларнинг кўпгина дўстларини учратадилар ва улар билан яқиндан танишадилар. Ҳар бир қаҳрамон ўз рукнига жавоб беради ва сизни билимга тўла саҳифалар: бошқотирма, математика ва ўқиш элементлари, кроссворд ва бошқа қизиқ вазифалар бўйлаб саёҳатга чорлайди.

Таҳририят “Бор экан – Зўр экан” журналига алоҳида эътибор қаратган, шунинг учун сиз бу ерда кичкинтойлар учун эртаклар саҳифаларини топишингиз мумкин: ота-она тарбиявий аҳамиятга эга эртакларни ўқиб бериши ва ҳаттоки қўшиқлар айтиши ҳамда оддий, лекин қизиқарли ўйинларни биргаликда ўйнаши мумкин.

Нашр ўзбек ва рус тилларида чиқарилади, уни “Korzinka.uz” ва “Макро” супермаркетларида, “Матбуот Тарқатувчи” шохобчаларда, “Арена марказ” дўконларида, “Эркатой” ўйинчоқлар дўконларида, “Китоб олами” ва “Книжный мир” дўконларида, шунингдек, болалар ўйин майдончаларида – “Play zone” ва “Play arena” кабиларга тақдим этилган. Тез кунларда сиз ушбу журнални вилоят дўконларидан ҳам топишингиз мумкин, янгиликларни эса журналнинг ижтимоий тармоқларида кузатинг.

Батафсил маълумот: +99871 205 89 89, +99871 203 20 03

Обуна бўлиш ва оммавий сотиб олиш учун: +99890 939 55 54, +99890 988 58 60

Facebook: fb.com/borekan.zorekan

Instagram: @borekan.zorekan

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид