Жамият | 23:00 / 16.11.2020
4988
1 дақиқада ўқилади

Наманганда 40 млн сўмлик «Лирика»нинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

Наманган вилояти божхона бошқармасининг тезкор ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Тадбирда фуқаро Х.М. бошқарувидаги «ВАЗ-2106» русумли автомашина тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилган.

Натижада ушбу автомашина салонида бир дона қоғоз қутига жойланган тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 40 миллион сўмлик 3360 дона кучли таъсир этувчи «Лирика» дори воситалари борлиги аниқланган.

Тошкентда сифати кафолатланмаган «Samyun Wan» биофаол кўшимчаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро К.О. шартли харидорга ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, чет давлатда ишлаб чиқарилган 918 қутида «Samyun Wan» номли биоактив қўшимчаларни 8 000 АҚШ долларига сотаётган вақтида тўхтатиб қолинган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

Мавзуга оид