Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент мактаблари агентлиги ва Zamin жамғармаси инклюзив таълим сифатини янада ошириш бўйича ҳамкорлик қилади
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ҳамда Zamin халқаро жамоат жамғармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Агентлик хабарига кўра, Zamin халқаро жамоат жамғармаси директори Тамила Алиева ва Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Ҳилола Умарова ушбу ҳужжатни имзолади.
Томонлар аҳолининг заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, таълим, хусусан инклюзив таълим сифатини янада ошириш, соҳага ахборот технологияларини кенг жалб этиш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатни имзолаш маросимида икки томонлама ҳамда халқаро ташкилотлар билан иш олиб бориш, халқаро тажриба асосида эшитишда нуқсони бор болаларга замонавий билим бериш фаолиятини такомиллаштириш бугунги кун талаби экани таъкидланди.
«Меморандум мамлакатда инклюзив таълим ҳамда ахборот технологиялари бўйича билим бериш жараёнларини янада яхшилаш учун пойдевор вазифасини ўтайди», - дейилади агентлик хабарида.
Қайд этилишича, ўзаро ҳамкорликдаги лойиҳаларда, асосан, болаларга ахборот технологиялари бўйича бошланғич ва асосий билимлар берилади.