Андижонда 255 мингта пиротехника воситалари савдосига чек қўйилди
Андижон вилояти Олтинкўл туманида фуқаро Т.Д. 255 600 дона «Трения» номли пиротехника воситаларини шартли харидорга пуллаётган вақтида ушланди.
Вилоят божхона бошқармасидан маълум қилишларича, тадбир Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган ва унда умумий қиймати 63,9 млн сўмлик пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан божхона суриштируви олиб борилмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 185(1)-моддасига мувофиқ, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш – ҳуқуқбузарлик ашёлари мусодара қилиниб, БҲМнинг 5 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Жиноят кодексининг 2501-моддасида эса бундай қилмишлар содир этганлар учун жиноий жавобгарлик ҳам белгиланган.
Ўтган ҳафта Сирдарё вилоятида 53,4 млн сўмлик 62 820 дона пиротехника воситалари айланмаси тўхтатиб қолинганди.
Мавзуга оид
17:56 / 06.11.2024
Тезкор қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари бождан озод қилинди
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
15:30 / 23.10.2024
9 ойда божхонада қанча қурол ва ўқ-дори ушлаб қолингани айтилди
18:08 / 01.10.2024