Seoul Mun: мустақил экспертлар Knight Frank компанияси баҳоси ва лойиҳани ривожлантириш истиқболлари
Дунёнинг етакчи тижорат кўчмас мулк компанияси Knight Frank Seoul Mun савдо ва кўнгилочар марказининг рентабеллиги ва инвестиция салоҳиятини баҳолади.
Дунёнинг 7 мамлакати: БАА, Туркия, Россия, Англия, АҚШ, Жанубий Корея ва Ўзбекистоннинг етакчи мутахассисларидан иборат йирик гуруҳ Seoul Mun улкан лойиҳаси устида 2 йилдан ортиқ ишлади. Дунёдаги етакчи компаниялардан бири бўлган Knight Frank мустақил эксперт ва тижорат кўчмас мулк соҳасида консалтинг бўйича стратегик шерик сифатида танланди.
Knight Frank дунёдаги йирик халқаро консалтинг компанияси бўлиб, 120 йилдан ортиқ вақт давомида тижорат ва турар жой кўчмас мулк бозорида хизмат кўрсатмоқда. Компаниянинг дунёда 60 мамлакат ҳудудида 500 дан ортиқ офислари тармоғи мавжуд.
Dream City Development ва Knight Frank компаниялари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида макроиқтисодий кўрсаткичлар асосида маркетинг тадқиқотлари олиб борилди.
Варгис Паулос Пуликакудил, Knight Frank етакчи мутахассиси:
«Лойиҳанинг тижорат салоҳиятини баҳолаш учун биз Тошкентда чакана савдо сектори ўсишини рағбатлантирувчи асосий омилларни кўриб чиқдик – бу иқтисодий омиллар, туризмни ривожлантириш ва мавжуд бозор кўрсаткичлари. Биз баҳолаган иқтисодий омилларга ЯИМ ва унинг ўсиши, аҳоли сонининг ўсиши ва жон бошига ЯИМ миқдори киради.
Тошкентдаги чакана савдо бозори кучли асосларга таянган, аммо ҳозирги ҳолатга назар ташласак, бозордаги катта бўшлиқни кузатамиз. Тошкентдаги тижорат майдонига бўлган талабларини қондириш учун 2025 йилга қадар 1,3 миллион квадрат метр ижарага бериладиган майдон керак бўлиши кутилмоқда. Савдо майдонларининг ҳозирги дефицити тахминан 900 000 квадрат метрга тенг.
Seoul Mun Тошкент марказида анҳор бўйидаги қулай жойлашувга эга. Унга яқин атрофда савдо марказлари мавжуд бўлишига қарамай, Seoul Mun лойиҳасининг концепцияси, жойлашуви ва Тошкентдаги савдо талабларига биноан ушбу маскан кунлик 11 000 ёки йилига 4 миллион ташриф буюрувчини жалб қилади.
Бизнинг баҳолашимизга асосланиб, Тошкентда ўсиб бораётган савдо секторига эътибор қаратиб, инвесторлар ушбу лойиҳада иштирок этишлари керак. Бу сармояларнинг юқори ўсишидан фойдаланишлари учун ажойиб имкониятдир, деб ишонамиз».
Ягона маълумот маркази: +99871 202-22-22
Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.
Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ.
Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси томон йўл.
Сайт: seoulmun.uz
Telegram: t.me/dreamcityuz
Facebook: fb.com/dreamcity.uz
Instagram: @dreamcity.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:00 / 14.06.2021
Seoul Mun – тижорат марказидаги универсал савдо нуқталари!
09:26 / 09.06.2021
Seoul Mun – замонавий бизнес ва дам олиш марказининг янги даражаси
09:00 / 05.06.2021
Seoul Mun – тижорат жойларининг 13 дан 1000 м² гача бўлган катта танлови
09:00 / 25.05.2021