Ўзбекистон | 13:34 / 19.11.2020
6758
4 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон шаҳарлари болалар ҳуқуқларини ҳимоялаш бўйича бутунжаҳон акциясини қўллаб-қувватлайди

20 ноябр – Бутунжаҳон болалар куни муносабати билан, Ўзбекистон шаҳарларидаги тарихий ва замонавий объектлар кўк рангда ёритилади. Бундан мақсад – жамоатчилик эътиборини бола ҳуқуқлари масаласига қаратиш.

20 ноябр – Бутунжаҳон болалар куни. Ушбу сана 1954 йилда БМТ томонидан эълон қилинган ва ёш авлоднинг фаровон ҳаётини таъминлаш учун дунё ҳамжамияти эътиборини жалб қилишга қаратилган.

Халқаро миқёсда бир қатор муҳим ҳужжатлар, жумладан, ёш авлоднинг ҳаётга, соғлиққа, таълимга, дам олишга ва бўш вақтга бўлган ҳуқуқларини, ота-оналарга ғамхўрлик қилишни, зўравонлик ва камситишдан ҳимоя қилишни, фикрларни ифода этишни назарда тутадиган Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги декларация, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қабул қилинган.

Анъанага кўра, 20 ноябр куни кўплаб мамлакатларда мавзуга доир тадбирлар ўтказилади, унда иштирокчилар нафақат соҳадаги ютуқларни, балки келажакда ҳал этилиши лозим бўлган кескин муаммоларни ҳам қайд этадилар.

Ҳар йили бутун дунёда «Дунёни кўк рангга бўяш» акцияси ўтказилмоқда, унинг мақсади жамоатчилик эътиборини болалар ҳуқуқларини таъминлашнинг долзарб масалаларига жалб қилишдир. Мамлакатлар умумий ғояни қўллаб-қувватлаб, диққатга сазовор, марказий жойларни ёритишни ташкил қилишади.

Ушбу акцияга Ўзбекистон ҳам қўшилади.

19 ва 20 ноябр кунлари соат 18:00дан бошлаб 06:00гача «Халқлар дўстлиги» ва «Туркистон» саройлари, «Пойтахт» бизнес маркази, симпозиумлар саройи, Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри, Ўзбекистон тарихи музейи, Миллий стадион, Ҳамид Олимжон майдонидаги 16 қаватли уйлар, аэропорт, шунингдек бошқа маданий диққатга сазовор жойлар, меҳмонхоналар, спорт ташкилотлари кўк рангда товланади.

Самарқанд, Бухоро ва Хиванинг тарихий ва замонавий мажмуалари ҳам кўк ранг — бирдамлик ва ҳамжиҳатлик рангига кириб, халқаро акцияни қўллаб-қувватлайди.

Тошкент шаҳрида Жаҳон болалар кунига бағишлаб кўк рангда ёритиладиган бинолар қуйидагилар:

Алишер Навоий кўчасида:

Туркистон санъат саройи
Пойтахт бизнес маркази
Симпозиумлар саройи
Shedevr савдо маркази
Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси
Wyndham (Dedeman) меҳмонхонаси
UMS
Марказий почта
Ipoteka Bank

Мустақиллик шоҳ кўчасида:

Ҳамид Олимжон хиёбонидаги 16 қаватли уйлар
Ҳокимлик ёнидаги боғ дарахтлари
Инҳа университети ва марказий лаборатория

Амир Темур хиёбонида:

PSB Bank
Форумлар саройи
Хиёбондаги дарахтлар
Амир Темур музейи
Тошкент курантлари
Юридик университети
Aloqabank биноси

Бошқа кўчаларда:

Бадиий академия қўргазмалар зали
Тарих музейи
Алишер Навоий номидаги театр
Миллий («Бунёдкор») стадиони
Халқлар дўстлиги саройи ва байроқ
Миллий олимпия қўмитаси
Паралимпия қўмитаси
Бокс федерацияси
Таэквондо федерацияси
Hilton Tashkent City меҳмонхонаси
«Наврўз» истироҳат боғидаги айланма чархпалак
«Ашхобод» истироҳат боғидаги айланма чархпалак
Тошкент аэропорти

Видеоанимация учун жойлар:

Ўзбекистон меҳмонхонаси
Humo Arena
Grand Mir меҳмонхонаси ёнидаги айланма чорраҳа экрани
Себзор чорраҳаси, 9 қаватли бино томидаги экран
Халқлар дўстлиги чорраҳасидаги катта экран
Олой бозори ёнидаги катта экран

Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларида машҳур тарихий ва замонавий бинолар ёритилади.

Мавзуга оид