Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқ депутатлари вилоятлар кенгашларига солиқ соҳасига оид имтиёзлар қўллаш ваколатлари берилади
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисда депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди ва маъқулланди. Бу ҳақда парламент сайтида хабар берилди.
Лойиҳа билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига туристик зоналарда алоҳида санаторий-курорт объектлари эгаллаган ерлар учун мол-мулк солиғи ва ер солиғининг камайтирилган ставкаларини қўллаш ёки ушбу солиқларни тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилиш ваколати бериляпти.
Шунингдек, Солиқ кодекси билан ер солиғи бўйича берилган имтиёзлар, ер участкалари эгаллаган қисми бўйича, соғломлаштириш ва дам олиш жойлари, дам олиш уйлари, аҳолининг оммавий дам олиши ва туризмни ташкил этиш учун белгиланган жойлар, агар улар тадбиркорлик фаолияти учун ажратилган бўлса ва туристик зоналарда жойлашган бўлса, санаторий-курорт хизмати учун фойдаланишга берилган, туристик зонада жойлашган кўчмас мулк объектларига мол-мулк солиғи бўйича берилган имтиёзлар бекор қилинмоқда.
Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида фракция ва қўмиталар томонидан билдирилган кўплаб фикр ва таклифлар жиддий ўрганиб чиқилиб, лойиҳага таҳририй ўзгартиришлар киритилди.
Депутатлар фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши амалиётда бир-бирини зидловчи қоидалар юзага келишининг олдини олишга, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Мажлисда қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.
Мавзуга оид
09:30 / 09.06.2023
Ногиронлиги бор шахслар ОТМга киришда қандай имтиёзларга эга?
11:44 / 02.06.2023
Уяли алоқа виртуал операторлари ҳамда теле- ва радиоканалларга давлат божини тўлашда имтиёзлар берилади
08:26 / 29.01.2022
Хусусий клиникаларда имтиёзли тоифадаги шахсларга бепул тиббий хизмат кўрсатиш механизми жорий қилинади
07:40 / 22.01.2022