«Suzane» Ўзбекистонда гулқоғозлар ишлаб чиқариш ҳажмини оширмоқда
Ўзбекистонда гулқоғозлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг янги босқичи бошланмоқда! 2020 йил декабридан «SUZANE» бренди остида гулқоғозлар ишлаб чиқариш корхонасида иккинчи линия монтажи бошланади, у 2021 йил февраль ойида ишга туширилади.
Барча турдаги гулқоғозларнинг янги дизайнлари тақдим этилади. «Бўяш» ва «кўпикланган винил» гулқоғозларини ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли ошади. Бироқ, асосийси - «иссиқ босма» услубда энг янги ва замонавий дизайнлардаги турли-туман гулқоғозларни катта миқдорда ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда.
Ва, албатта, бу ўзгаришларнинг асосий натижаси маҳсулот таннархининг пасайиши ҳамда сотув қийматининг арзонлашувидир! Буларнинг барчаси жаҳон меъёрлари даражасидаги олий сифат билан бирга таъминланади!
Шундан сўнг, қўшимча ишлаб чиқариш линиялари ишга туширилади, бу ҳам мамлакатимизга гулқоғозлар импортини сезиларли камайтиради ҳамда уларнинг ўрнини маҳаллий ишлаб чиқарувчининг юқори сифатли маҳсулотига алмаштиради.
Натижада Ўзбекистон аҳолисига жаҳон таснифидаги гулқоғозларни хорижникидан бирмунча арзон нархларда тақдим этиш имконини беради.
Сайт: www.suzane-oboi.uz
Instagram: @suzane.official
Telegram-бот: @Suzaneoboi_bot
Реклама ҳуқуқи асосида