Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига янги раҳбар тайинланди
Жорий йил 30 ноябрь куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков ва вилоят, шаҳар-туман бош имомлари ҳамда уламолар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида марҳум манбашунос олим, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов бошлаган ишларни давом эттириш, марказга қўйилган вазифаларнинг ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш мақсадида марказ директори лавозимига юқори малакали ва салоҳиятли номзодни тайинлаш кун тартибидаги асосий вазифа этиб белгиланди.
Шу вақтга қадар Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси директори лавозимида фаолият олиб бораётган Шукрулло Умаров марказ директори лавозимига тайинланди.
Сўзга чиққанлар томонидан якунига етиб бораётган 2020 йилда марказ томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди, дейилади Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабарида.