Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқнинг Ўзбекистондаги делегацияси атроф-муҳит ҳимоясига бағишланган ҳафталикни бошлади
Париж битимининг 5 йиллиги арафасида, 1 декабр куни, Европа иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Гидрометеология хизмати маркази билан биргаликда #EU4Environment ҳафталигини бошлади. Ҳафталик 1 декабрдан 7 декабрга қадар давом этади. Барча тадбирлар онлайн тарзда ўтказилади.

Иқлим ўзгаришига бефарқ бўлмаган ёшлар иштирокида ҳафта давомида ЕИнинг Instagram саҳифасида #BeTheWave (Ҳамнафас бўл) деб номланган махсус эко-челленж ўтказилиб, унда мавзуга оид фикрлар ва мулоҳазалар билан бўлишиш мумкин бўлади. Ушбу челленж Европа комиссияси томонидан илгари сурилган глобал ташаббуснинг ажралмас қисмидир. У инсонларни иқлимга зарар келтирмайдиган оддий ва кундалик амалларни уй шароитида ва жамиятда бажаришга ва Instagram'нинг бошқа фойдаланувчиларини ушбу амалларга риоя қилишга чорлайди.
#EU4Environment ҳафталиги иқлим ўзгариши оқибатларига омма эътиборини қаратиш ва Европа иттифоқининг бу йўналишдаги муаммоларни ҳал этишга хизмат қилувчи дастурларининг олиб борилишига қаратилган. Ушбу ўзига хос акция, шунингдек, табиат билан муносабатларни қайта кўриб чиқиш учун яхши туртки. Ҳафталик глобал, миллий ва шахсий даражаларда иқлим ўзгаришига қарши курашишни кучайтириш керак бўлган ҳаракатларнинг эслатмасидир.
Мавзуга оид
09:55 / 20.02.2026
Атроф-муҳитга таъсир масалалари жамоатчилик билан муҳокама қилинади
18:39 / 03.11.2025
Европа иттифоқи Ўзбекистонда кинофестиваль ўтказади
20:22 / 17.09.2025
Евроиттифоқ шарқий чегараларда «дрон девори» барпо этилишини тезлаштирмоқда
20:25 / 20.06.2025