Ўзбекистон | 11:00 / 03.12.2020
15194
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Seoul Mun: 505 дона темир-бетон қозиқлар ўрнатилди

“Dream City Development” компанияси пойтахтдаги Seoul Mun лойиҳасининг қурилиш жараёни билан таништиришда давом этади.

Қурилишнинг биринчи босқичида Бўрижар каналининг жанубий қирғоғида турли баландликлардаги йўлни вертикал мустаҳкамлаш билан боғлиқ ишлар олиб борилди. Тупроқ қатламларини барқарорлаштириш ва мустаҳкамлаш учун темир-бетон қозиқларни ушлаб туриш орқали тупроқни мустаҳкамлаш техникаси қўлланилган. Бир бирига яқинроқ ўрнатилган ушбу бетон устунлар том маънода вертикал рамка ҳосил қилиб, қирғоқни кўчкилар ва тупроқ эрозиясидан ҳимоя қилади. Агар барча 505 та бириктирувчи қозиқ қўшилса, уларнинг умумий узунлиги 5192 метрни ташкил қилади.

Айни дамда ушлаб турувчи анкер қозиқларини боғлаш ишлари давом этмоқда. Ушбу жараён юкни тенг равишда тақсимлаш ва темир-бетон қозиқ конструкцияларининг статик мувозанатини сақлаш учун керак. Шу мақсадда, узунлиги 20 метр бўлган, 15 градус бурчак остида ўрнатилган мустаҳкамловчи махсус анкердан фойдаланилади. Бу босқичда ўрнатилган анкерларнинг умумий узунлиги 7722 метрдан ошади.

Мустаҳкамланган вертикал сирт тайёр бўлгач, у махсус ғишт билан тўлдирилади, гидро ва иссиқлик изолациясига тайёрланади. Бундай деворнинг қалинлиги 600 мм бўлади. Айнан у сейсмик қаршиликни таъминлайди ва девор сифатида хизмат қилади. Бунга параллел равишда мутахассислар пойдевор тайёрлаш устида ишламоқда, тупроқ лойиҳалаш даражасига қадар қазилмоқда, дренаж ва канализация тизими ўрнатилмоқда. Биз чуқурлиги 12 метр ва диаметри 65 см бўлган темир-бетон қозиқларни қуйишни бошладик, пойдевор қозиқ конструкциялари учун М450 бетон ва Ат-500 арматуралари қўлланилади. Жанубий қирғоқда жами 338 та темир-бетон қозиқларни ўрнатиш режалаштирилган.

Seoul Mun лойиҳасини қуриш жараёнида Италиядан келтирилган юқори сифатли ва ишончли материаллардан: 3306 м³ дан ортиқ бетон, 352568 тонна арматура, бурғилаш ускуналаридан фойдаланилмоқда. Ишга муҳандислик, лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги халқаро мутахассислар жалб этилган. Қурилиш майдонида ҳар куни кеча-кундуз икки сменада ишлар олиб борилмоқда, 10 дан ортиқ техника ҳамда юздан ортиқ мутахассислар ишламоқда.

Ягона маълумот маркази: +99871 202-22-22

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ.

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси томон йўл.

Сайт: seoulmun.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид