Пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда
Лойиҳа Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталига муҳокама учун жойлаштирилган.
Ҳужжат «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунни «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштиришга қаратилган, деб ёзади Norma.
Лойиҳада пенсионер вафот этган ойдаги пенсиясини қариндошларига тўлиқ ҳажмда бериш назарда тутилмоқда. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ вафот этган пенсионернинг қариндошларига у вафот этган санагача бўлган кунлар учун пенсия тўланади.
Шунингдек лойиҳада «ногирон» тушунчасини «ногиронлиги бўлган шахс» тушунчасига ўзгартириш таклиф этилмоқда.
Ўзгартиришлар киритилиши муносабати билан бюджетдан ташқари давлат Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўшимча равишда йилига 4,4 млрд сўм тўланиши кутилмоқда.
Лойиҳа қабул қилиниши билан Вазирлар Маҳкамасининг 7.09.2011 йилдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилади.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Мавзуга оид
11:03 / 08.06.2024
Путин ишлаётган фуқароларга пенсия индексациясини қайтаришни таклиф қилди
21:54 / 01.05.2024
Энг кам пенсиялар минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди
13:18 / 04.05.2021
2022 йил 1 июлдан пенсия тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки ID-карта талаб этилади
16:57 / 15.04.2021