11:00 / 10.12.2020
5175
Реклама

Alfraganus савдо мавзеси ҳудудида ташриф буюрувчиларни нималар кутмоқда?

Bizning Uylar компанияси Alfraganus янги тижорат кўчмас мулки лойиҳасининг афзалликлари ҳақида ҳикоя қилади.

Alfraganus – бу савдо ва хизматларни ривожлантириш учун бизнес майдонининг янги шакли. Замонавий мавзе нафақат савдо бинолари жойлашадиган ихчам кўчалар, балки катта савдо майдони, муҳим жамоат жойига ҳам айланади. Унинг кенг ҳудуди 118000 квадрат метрни ташкил этади.

Савдо мавзесида очиқ террасалари мавжуд бир ва икки қаватли бинолар бунёд этилади. Ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш учун объектнинг бутун атрофи тематик соҳаларга бўлинади. Ташқи дизайни билан ажралиб турадиган кўчаларнинг ҳар бири маълум турдаги товарлар савдоси ёки хизматлар кўрсатиши билан фарқланади. Бу ердан овқатланиш нуқтасидан тортиб автомобиллар салонигача топишингиз мумкин бўлади.

Alfraganus ҳудудида кўп сонли овқатланиш шохобчаларининг турли форматлари бунёд этилади. Кўнгил очиш учун мавзенинг алоҳида майдонида – аттракционлар, ўйин автоматлари, болалар ва ўсмирлар учун ўйин майдончалари, қояга чиқишга мўлжалланган махсус девор, квест хоналар, боулинг, лазертаг ва бошқалар ташкил этилади. Шунингдек, кўплаб савдо дўконлари қурилади. Савдо тармоқларининг энг йирик вакилларини кенг кўламли катта дўконлар кутмоқда.

Пойтахт марказидаги қулай жойлашув эса асосан мижозлар томонидан талаб, қизиқиш ва ташриф буюриш ошишига имкон беради. Бу ерга шаҳарнинг деярли ҳамма жойларидан етиб келиш осон. Савдо мавзеси яқинидан транспорт ҳаракати гавжум ҳисобланган марказий автомагистраллар ўтган. Автомобил эгалари учун ҳудудга кириш ва чиқиш қулай ва кенг кўламли айлана автотураргоҳ лойиҳаланган.

Бу ерда керакли харидларни амалга оширасиз, севимли ресторанингизда тушлик қиласиз ёки кўнгилочар масканга кирасиз. Ҳар куни турли харидлар ҳамда хизматлардан фойдаланиш учун масканнинг бетакрор кўчаларида сайр қилишингиз мумкин. Alfraganus’нинг чексиз дунёсини кашф этинг!

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамидан олишингиз мумкин: +99871-210-44-44

Сайт: bizninguylar.uz

Telegram: t.me/alfraganus_tashkent

Facebook: fb.com/alfraganus.tashkent

Instagram: @alfraganus.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top