Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички ишлар органлари тизимида коррупцион ҳолатларга йўл қўйган 11 нафар раҳбар лавозимидан озод этилган
Жорий йилнинг 10 декабр куни Ўзбекистон ички ишлар вазирининг ўринбосари Рустам Ҳотамов ҳузурида Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

ИИВ Кадрлар бош бошқармаси хабарига кўра, йиғилишда ички ишлар органлари ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги ишларнинг аҳволи танқидий муҳокама қилинди.
Жорий йилнинг 11 ойи давомида коррупцион характерга эга салбий ҳолатларга йўл қўйгани учун 23 нафар ходим ички ишлар органлари тизимидан бўшатилгани, 11 нафар раҳбар эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани, 40 нафарига эса интизомий жазо чоралари қўлланилгани қайд этиб ўтилди.


Танқидий руҳда ўтган йиғилишда шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, ходимлар томонидан жиноят содир этилишининг олдини олишга масъул бўлган мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди, келгусида коррупцион жиноятларга ҳамда бошқа салбий иллатларга нисбатан муросасизлик муҳитини шакллантириш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди, бу борадаги масалаларда раҳбарларнинг масъуллиги ва жавобгарлиги оширилди.
Мавзуга оид
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
10:32 / 03.06.2026
Шўртан ГКМни кенгайтириш доирасидаги 643 млрд сўмлик талон-торож фош этилди
16:01 / 02.06.2026