Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 14:33 / 14.12.2020
15766
1 дақиқада ўқилади
Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади — «Ўзгидромет»
14-15 декабрда республиканинг барча ҳудудларида совуқ об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Фото: KUN.UZ
Қайд этилишича, ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуқ, кундуз кунлари 2 даража совуқ - 3 даража илиқ бўлади, бу иқлимий меъёрдан 7-9 даражага пастдир.
16-18 декабрда ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва иш ҳафтаси охирига келиб иқлимий меъёрларга яқинлашади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш