11:00 / 15.12.2020
4745
Реклама

Seoul Mun: тижорат кўчмас мулкига сармоя киритиш учун бешта сабаб

Dream City компанияси кўчмас мулк бўйича мутахассислари Seoul Mun тижорат кўчмас мулкининг юқори рентабеллигини белгилайдиган омиллар ҳақида маълумот берди.

Бугунги кунда кўчмас мулкка сармоя киритиш капитални оширишнинг энг барқарор ва хавфсиз вариантларидан биридир. Dream City Development компанияси етакчи халқаро экспертлари фикрига таяниб, тадбиркорларга кўчмас мулкка сармоя киритишни таклиф қилади ҳамда нега айнан Seoul Mun энг даромадли таклифлардан бири эканлигига изоҳ берди.

1. Лойиҳа даромадли эканлигини мустақил экспертлар тасдиқлаган

Дунёга таниқли мустақил маслаҳатчи компаниялардан – Knight Frank va Cushman & Wakefield Seoul Mun кўчмас мулкининг даромадли эканлигини баҳолашмоқда. Knight Frank жаҳон бозорида 120 йилдан ортиқ вақтдан бери фаолият юритиб келмоқда. Унинг мутахассислари Дубай шаҳридаги City Walk, Blue Waters, La Mer каби йирик лойиҳалар устида ишлашда иштирок этишган.

Knight Frank компанияси Бирлашган Араб Амирликларининг йирик қурувчи ташкилотлари: Emaar ва Nakheel билан биргаликда Dream City Development’нинг стратегик шериги ҳисобланади.

Макроиқтисодий кўрсаткичлар, бозорнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш прогнозлари таҳлили шуни кўрсатдики, пойтахтда тижорат кўчмас мулкига талаб сезиларли даражада ошади ва яқин келажакда кўрсаткичлар фақат ўсиб боради.

2. Фойдали жойлашув

Seoul Mun пойтахтнинг марказида иккита катта кўчаси — Сеул (собиқ Байналмилал) ва Бобур кўчалари кесишган жойда жойлашган. Унинг майдони 40 000 квадрат метрни ташкил қилади. Бўрижар канали бўйидаги 700 метр узунликдаги икки қирғоқ замонавий тижорат ва дам олиш масканига айлантирилмоқда. Бу ердан учта марказий метро бекатигача пиёда бориш мумкин. Халқаро аэропортдан машинада етиб келишга 14 дақиқа вақт кетади.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, қулай жойлашув ва ўзига хос концепцияси туфайли, лойиҳанинг хизмат кўрсатиш кенглиги 5 километрдан кўпроқ масофани қамраб олади. Бу эса йиллик ташриф буюрувчиларни аниқлашга имкон беради. Масканга йиллик 4 000 000 дан ортиқ киши ташриф буюриши кутилмоқда.

3. Ўзига хос концепция

Dream City Development компанияси замон талабларига жавоб берадиган ва максимал даромадли салоҳиятга эга ўзига хос кўчмас мулк лойиҳаларини яратади. Seoul Mun лойиҳаси сув бўйидаги кенг кўламли очиқ майдонда бунёд этилади. Шу туфайли сиз пойтахт марказидан чиқмасдан қирғоқ бўйлаб сайр қилишингиз мумкин.

Ҳудудда тақдим этиладиган тижорат хизматларининг кенглиги ҳар хил қизиқиш ва ёшдаги меҳмонларни бу ерга жалб қилишга имкон беради. Бу ерда ташриф буюрувчилар харидларни амалга оширадилар ва савдо – кўнгилочар марказ ҳудудида дам олишади. Бундан ташқари, марказнинг шубҳасиз афзаллиги — бу тижорат бинолари техник параметрларининг катта танловидир. Харидорларга 15 дан 1000 квадрат метр майдонгача ҳамда шифт баландлиги 6,5 метрга етадиган жойлар таклиф этилади.

4. Қурилиш давридаги даромад

Dream City Development мутахассислари қурилишнинг дастлабки босқичида кўчмас мулкка сармоя киритишни маслаҳат беришади. Савдо бошланганда харидорларга энг паст нархлар таклиф этилади ва одатда биноларнинг квадрати танлови кенгроқ бўлади. Қурилишнинг ривожланиши билан кўчмас мулк ликвидлиги ўсиб боради. Тайёр объектни топшириш вақтида Seoul Mun капиталлашуви 30% га етади.

5. Муваффақиятли бизнес учун бешта тоифа

Тижорат бинолари эгалари учун мутахассислар бизнеснинг тури ва фаолият турига қараб лойиҳа ҳудудида қулай жойлашувни лойиҳалашган. Овқатланиш нуқтаси, эксклюзив кийимлар дўкони, кўнгилочар ўйин майдончаси, дорихона — мутахассислар бизнесингиз учун энг фойдали жойни тавсия қилишади, бу эса ташриф буюрувчиларни максимал даражада жалб қилади.

Ягона маълумот маркази: +99871 202-22-22

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ.

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳкўчаси томон йўл.

Сайт: seoulmun.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top