Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахтдаги туман ҳокимликларидан бирида ишловчи мансабдор шахс 35 минг долларни пора тариқасида олаётганда қўлга тушди
Тошкент шаҳридаги туман ҳокимликларидан бирида ишлайдиган мансабдор шахс қўлга олинди. Бу ҳақда “Ўзбекистон24” телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу мансабдор шахс Навоий вилоятида рўйхатдан ўтган масъулияти чекланган жамиятларидан бирига Тошкент шаҳри ҳудудидан 16 сотих ер майдонини расмийлаштириб, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли қарорини чиқартириб бериш эвазига тадбиркордан ҳар бир сотих ер учун 22 минг АҚШ долларидан, жами 352 минг доллари талаб қилган.
ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ушбу шахс сўралган пулдан 35 минг АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари ўтказган яна бир тадбирда Бўстонлиқ туманида муқаддам судланган шахс 1 гектар ерни ҳокимликдаги танишлари орқали расмийлаштириб бериш учун 160 минг доллар талаб қилгани аниқланди. У шу пулдан 80 минг долларни олаётганда қўлга тушган.
Мавзуга оид
12:10 / 24.03.2026
Тошкентда магистрал иссиқлик тармоқлари синовдан ўтказилади
14:14 / 23.03.2026
Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими пора билан қўлга олинди
09:48 / 23.03.2026
Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси ва етакчи мутахассис пора билан ушланди
23:31 / 18.03.2026