Акмал Бурхонов: «Сингапурда поезд ярим соатга кеч қолса, вазир ишдан кетади»

Коррупцияга қарши кураш агентлиги директори Акмал Бурхонов 18 декабрь куни Тошкентда бошланган Ёшлар форумида агентлик олдидаги айрим режалар билан ўртоқлашди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар беради.
«Ҳозир жуда кўп таклифлар тайёрлаяпмиз. Масалан, давлат хизматчиларининг мол-мулки ва даромадини декларация қилиш тўғрисида қонун қабул қилинса, агар декларация тўлдирилмаса ёки нотўғри маълумот киритилса, қандай жавобгарлик белгиланиши мумкин, деган савол пайдо бўлади. Бу бўйича қонунчиликка интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарлик тўғрисида ўзгартиш киритилиши керак», – деди Акмал Бурхонов.

Унинг қайд этишича, давлат харидлари тўғрисидаги тартибни бузганлик учун келгусида жиноий жавобгарлик ҳам белгиланиши мумкин.
«Харидлар бўйича биз ҳозирча маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи таклифни киритдик. Ҳозир давлат харидларида манфаатлар тўқнашуви бўлса ёки бошқа йўллардан фойдаланилса, маъмурий жавобгарлик белгилаш тўғрисидаги ҳужжат Қонунчилик палатасида биринчи ўқишдан ўтди.
Иккинчи босқичда эса жиноий жавобгарликка тортиш масаласи кўриляпти. Агар харид катта суммада бўлса ва давлатга зиён етказадиган бўлса, қандай тартиб белгиланиши кўриб чиқилмоқда», – деди агентлик директори учрашувда.

Акмал Бурхонов миллий қонунчиликда ноқонуний бойлик орттириш ва совға масалалари ҳали тўлиқ тартибга солинмаганига эътибор қаратди.
«Масалан, яқинда сингапурликлар билан учрашув қилдик. Уларнинг айтишича, Сингапурда 1 долларлик пора учун 3 ой текширув олиб борилган. Бизда эса 1 доллар пора ҳисобланмайди. Лекин биз ҳам поранинг катта-кичигига бир хил қарашимиз керак.
Агар ҳозир шундай кичик миқдордаги пора ҳақида эълон қилсак, «майда ишлар билан шуғулланишяпти», дейишади. Бироқ пора суммасига тенг қаралиши ва бу қайта кўриб чиқилиши керак.
Бизга айтишларича, Сингапурда поезд [асосли сабабсиз] ярим соатга кеч қолса, вазир автоматик тарзда ишдан кетади. Ўзбекистонда ҳам шундай тизим яратиш устида ишлаяпмиз. Шунингдек, коррупцион жиноят тушунчасини кенгайтиришимиз лозим», – деди Коррупцияга қарши кураш агентлиги директори.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркия: ота-оналар дам оладиган, болалар эса бахтиёр бўладиган таътил
Жамият | 19:00 / 27.06.2025
-
Украина Волгограддаги ҳарбий аэродромга ҳужум қилди. Иккита Су-34 самолёти йўқ қилингани айтилмоқда
Жаҳон | 23:31 / 27.06.2025
-
Тошкент метросида ёш бола поезд йўлига тушиб кетгани рад этилди
Жамият | 23:04 / 27.06.2025
-
Тошкентда тирбандликларни прогноз қиладиган марказ иш бошлади, ака 3 ёшли укасини сотувга қўйди, Kun.uz журналисти «Олтин қалам» билан тақдирланди – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:53 / 27.06.2025
Мавзуга оид

14:45 / 27.06.2025
Ғазнани ўмардингми, 10 баробар қилиб қайтарасан – Садир Жапаров

15:03 / 26.06.2025
Трамп Нетаняҳуга қарши коррупция бўйича ишни ёпишга чақирди

15:56 / 24.06.2025
Яна бир собиқ “замҳоким” озодликдан маҳрум қилинди

20:23 / 19.06.2025