ССВ: Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам тизимига 2800га яқин махсус автомобил жалб қилинган
2020 йилда Ўзбекистонда «103» хизматига дори-дармон учун 75 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилган. Ҳозирда ҳар бир чақириқ вақтида дори-дармон учун минимал харажатлар миқдори 5000 сўмни ташкил этмоқда.

«Маълумки, тиббиёти тараққий этган аксарият мамлакатларда аҳолига тез ва шошилинч тиббий хизмат кўрсатиш тизимида ҳам пуллик хизмат ёки тиббий суғуртадан фойдаланилади. Мамлакатимизда эса шошилинч ва тез тиббий ёрдам тизими давлат бюджети томонидан тўлиқ молиялаштирилади.
Кейинги йилларда бу хизматни молиялаштириш ҳажми ортиб бормоқда. Жумладан, 2019 йилда «103» хизматига дори-дармон учун 26 миллиард 580 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 75 миллиард 387 миллион сўмдан зиёдни ташкил этди.
Ҳозирда ҳар бир чақириқ вақтида дори-дармон учун минимал харажатлар 5000 сўм миқдорида белгиланди. Таққослаш учун айтиш мумкинки, бу кўрсаткич 2016 йилда 748 сўмни, 2017 йилда 1627 сўмни ташкил этарди.
Сўнгги йилларда давлат бюджетидан соҳа учун ихтисослаштирилган автотранспорт харид қилиш ва ҳудудларнинг ушбу техникага бўлган эҳтиёжини қоплашга ҳам катта эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, 2019 йилда тез тиббий хизматда ихтисослашган замонавий автотранспортлар сони 2403тани ташкил қилган бўлса, жорий йилда уларнинг сони 2746тага етди.
Бу автотранспорт воситаларининг аксарияти сунъий нафас бериш, ЭКГ аппаратлари, механик сўрғич, дефибриллятор, иммобилизация шиналари билан таъминланган.
Шунингдек, мамлакатимиз бўйлаб «тез ёрдам» хизматининг рация алоқаси, телефон ва планшет билан таъминланиш даражаси ҳам ошиб бормоқда. Айниқса, барча «тез ёрдам» машиналарида қулай алоқани, чақириқлар учун машинани тезкор йўналтиришни таъминловчи GPS тизимини йўлга қўйишга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда.
Эндиликда юртимизда ҳар 13 минг аҳолига битта махсус тез ёрдам машинаси хизмат кўрсатади. Бу борада ривожланган давлатлар тажрибасини кузатсак, уларда 20-25 минг кишига битта махсус автотранспорт воситаси тўғри келади», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Тавсия этамиз
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Harvard Growth Lab: Беш йил ичида Ўзбекистон иқтисодий мураккаблик рейтингида 25 поғонага кўтарилди
Иқтисодиёт | 11:09
-
Малайзия Ўзбекистон тоғ-кон саноатида лойиҳаларни амалга оширмоқчи
Ўзбекистон | 11:07
-
UZTELECOM – 12 миллион ватандошларимиз ишонч билдирган тармоқ
Ўзбекистон | 11:00
-
Берлинда вокзаллар ва транспортда пичоқ олиб юриш тақиқланади
Жаҳон | 10:45
Мавзуга оид

18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди

11:28 / 22.07.2024
Никоҳланувчилар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?

17:25 / 20.07.2024
Дунё бўйлаб вабо тарқалиш хавфи жуда юқори баҳоланмоқда

19:59 / 09.07.2024