13:17 / 24.12.2020
5163

Буюк Британия олийгоҳларига имтиҳонларсиз кириш имконияти пайдо бўлди!

“Brooke House College” ҳамда Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорликда “University Foundation Programme” (UFP) дастури ишга тушди.

Мазкур дастур доирасида талабгорлар бошланғич таълимни Ўзбекистонда олиб, кейинги таълимни Буюк Британия олийгоҳларида давом эттириши мумкин.

Дастур доирасида барча курслар Буюк Британия стандартлари асосида, тўлиқ инглиз тилида олиб борилади.

Бу дастур Британия университетлари бакалавриат бошланғич асосларига интенсив тайёргарлик ҳисобланади. Талабанинг ўқув жараёнига мослашган ҳолда академик муҳитга қўшилиши унинг кейинчалик олий ўқув юртларига қабул қилинишига ва тўғри йўналишни танлашига имкон беради.

Бундан ташқари, тайёргарлик инглиз тилини ривожлантириш ва мавзуларни батафсил ўрганиш учун қулай имконият ҳамдир.

Дастур таркибида Ўзбекистонда қуйидаги йўналишлар бўйича таълим олган битирувчилар, Буюк Британия университетларида имтиҳонларсиз талабаликка қабул қилинади.

📚Йўналишлар:

▪️Ҳуқуқ

▪️Бизнес ва молия

▪️Коммуникация ва медиа

▪️Инглиз тили

Дастурда таълим олган талабалар танқидий фикрлаш, академик ёзиш, илмий тадқиқот ва мукаммал инглиз тили кўникмаларига эга бўлишлари мумкин.

Талабгорлар:

16-18 ёш;

камида умумий 5,5 балл IELTS сертификатига эга бўлишлари талаб этилади.

Агарда IELTS сертификати мавжуд бўлмаса, талабгор камида Intermediate даражада бўлиши шарт!

Дастурга талабгорларни қабул қилиш тартиби:

онлайн интервю тарзида;

номзодларнинг фундаментал билимлари ва мотивацияси баҳоланади.

Қабул 2021 йил 11 январга қадар давом этади.

Дастурни муваффақиятли тугатган ўқувчиларга “Brooke House College” ҳамда UFP сертификати тақдим этилади ва халқаро даражада билимга эга бўладилар.

Дастур бўйича дарслар 2021 йил январ ойидан 2021 йил август ойига қадар давом этади.

Дастур бўйича умумий тўлов 25 миллион сўмни ташкил этади.

ТДЮУ лицейи ўқувчилари учун чегирмалар мавжуд!

Тўловни ойларга бўлиб тўлаш имконияти ҳам тақдим этилади.

Имкониятни қўлдан бой берманг.

Биз билан боғланинг.

(99) 848 02 99

(90) 316 07 11

(97) 108 66 99

📨Bhc-ers-education@inbox.ru

Telegram. https://t.me/brookehouse

Реклама ҳуқуқи асосида

Top