«Ўзимизга боғлиқ» - Шодмонов коронавируснинг янги штаммлари чиқсада, касаллик авж олишига йўл қўймаслик мумкинлиги ҳақида гапирди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг собиқ раҳбари, Тошкент тиббиёт академияси ректори Алишер Шодмонов республикада илк бор коронавирус инфекцияси аниқлангандаги ҳолатни эслади ва касаллик тарқалиши яна авж олса, қандай йўл тутилиши ҳақида гапирди.

«Жалб этилган бюджет маблағлари, кредит маблағлари, ҳомийлик ёрдамлари эвазига ковид-поликлиникалари, тақсимлаш марказлари, мобил бригадалар ташкил этилиб, 73та рақамли рентген аппарати, оғир аҳволдаги беморлар учун 3000та функционал кроват, 2200та сунъий нафас олдириш аппарати, 150та ПЗР аппарати ва бошқа жиҳозлар олинди.
Маҳаллий ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилиб, ПЗР тестлари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиб, ўз эҳтиёжимиз тўлиқ таъминланмоқда. Ҳимояланиш воситаларидан фақат ниқоб ва қўлқоп билан таъминланишнинг ўзи 10 фоизни ташкил қилган бўлса, ҳозирда индивидуал ҳимояланиш воситалари ишлаб чиқариш ва етказиб бериш 100 фоиз йўлга қўйилиб, бу маҳсулотлар экспорт ҳам қилинмоқда», деди Алишер Шодмонов ХПК сессиясида.
Собиқ вазир бундан кейин бу касаллик яна авж оладиган бўлса қандай йўл тутилиши ҳақида ҳам гапириб ўтди.
«Агарда касаллар сони кўпайиб, коронавирусга қарши олиб борилаётган курашда қийинчиликлар юзага келса, Вазирлар Маҳкамасидаги махсус комиссия буни кўриб чиқади.
Ҳозирда мамлакатимиздаги бор эҳтиёт чоралари, ҳимоя чораларини ушлайдиган бўлсак, биз коронавируснинг неча хил штамми бўлишидан қатъи назар, бу касаллик кўпайишига йўл қўймаслигимиз мумкин. Бу бизнинг ўзимизга боғлиқ», деди у.
Алишер Шодмонов бутун дунёда жиҳозлар етишмовчилиги кузатилгани, шифокор беморни танлашга мажбур бўлгани ҳақида ҳам айтиб ўтган.
Унинг сўзларига кўра, ўша пайтда Ўзбекистонда бу касалликни қандай даволаш мумкинлиги, қўлланадиган дори препаратлари, даволовчи аппаратлар ҳақида бирор маълумот бўлмаган.
«Илк бемор аниқланишидан 1,5 ой олдин давлат раҳбари томонидан фармойиш имзоланган ва шунга асосан республика махсус комиссияси ташкил этилганди. Юртимизда барқарор вазиятни сақлаб қолишга эришиш учун ўз вақтида чекловлар ўрнатилди ва моддий-техник база яхши шакллантирилди. 30 минг ўринли карантин зоналари, шифохоналар ва кислород станциялари қурилди. Ҳозирда яна 100та кислород станцияси келтириляпти. 25 минг ўрин шай қилиниб, яна 25 мингта ўрин захира қилиниб шунинг 10 фоизи реанимацияга ажратилди ва ҳар бири кислород нуқталари билан таъминланди.
Бу шароитда жиҳоз керак эди. Бутун дунёда жиҳозлар етишмовчилиги кузатилди. Жуда кўп мамлакатларда беморлар қатор турибди, шифокор қайси бирига беришда танлашга мажбур бўляпти: қайси бирини сақлаб қолса бўлади ёки кимга ёрдам бера олмайди», дея таъкидлади ректор.
Мавзуга оид

19:43 / 09.01.2024
Алишер Шодмонов узоқ муддатли таътилга чиқди

10:26 / 12.08.2023
Алишер Шодмонов вазирнинг биринчи ўринбосари бўлиб қайтди

17:30 / 05.07.2022
“Қорақалпоғистоннинг тақдири – бу Ўзбекистоннинг тақдири” — Алишер Шодмонов

19:16 / 24.12.2020