2021 йилнинг 1 январидан бошлаб Тошкент шаҳрида жамоат транспортларидан фойдаланганда нақд пул орқали тўлов қилиш тизими бекор қилинади. Бунинг ўрнига фақатгина ягона транспорт картаси орқали тўлов амалга оширилиши жорий қилинмоқда. Бу ҳақда «Тoshshahartransxizmat» АЖ томонидан расмий маълумот тарқатилган.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич жорий этилиши белгиланган. Шунга мувофиқ, тўлов тизимларида ахборот-технологиялар ютуғидан фойдаланиш талаби мавжуд. Бу яхши.

Ўз навбатида, ҳукуматнинг 2019 йил 25 ноябрда қабул қилган қарори ҳамда 2020 йил 9 ноябрдаги қарорида ҳам йўл ҳақини нақд пулда тўлашни истисно қилган ҳолда янги тизимни (транспорт картаси) ва тариф режаларини қўллаш назарда тутилмаган.

Фуқаролик кодексининг 358-моддасига мувофиқ, товарлар, ишлар ва хизматларнинг баҳоси, шунингдек, оммавий шартноманинг бошқа шартлари ҳамма истеъмолчилар учун бир хил қилиб белгиланади.

Аҳоли қўлида фойдаланилмаган автобус ва метрополитен жетонлари ҳам мавжуд (аксариятида улардан 2020 йил 31 декабргача ҳам фойдаланиб бўлмаслик эҳтимоли юқори), шунингдек, йўл ҳақини нақд пулда тўлашни истисно қилиш жамоат транспортидан бир марталик ёки вақти-вақти билан фойдаланадиган фуқаролар, хорижий меҳмонлар ва қариялар учун ноқулайликлар келтириб чиқариши мумкин. Картанинг ташаббускорлари бу ҳақда лом-мим демаган.

«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига асосан истеъмолчи товар (иш, хизмат)ни эркин танлаш ҳуқуқига эга. Шунингдек, хизмат кўрсатишни тақиқлаб қўйиш муносабати билан истеъмолчига етказилган зарар ишлаб чиқарувчи (