Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг иккита кўчасида ҳаракат 19 кунга чекланади
Чилонзор туманида юқори кучланишли ерости электр узатиш кабел тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилаётгани сабаб Фурқат ва Бешёғоч кўчаларида ҳаракат чекланади.
Пойтахтнинг Шайхонтоҳур тумани истеъмолчиларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлашни яхшилаш мақсадида Чилонзор туманининг Бешёғоч кўчаси бўйлаб 110 киловаттли юқори кучланишли ерости электр узатиш кабел тармоқларини ўтказиш ишлари давом этмоқда, деб хабар беради «Тошкент шаҳар электр тармоқлари».
Қайд этилишича, мазкур ишлар маълум ҳудудда йўл қопламасини демонтаж қилиш ишлари олиб борилишини тақозо қилади. Шу сабабли, жорий йилнинг 22 ноябр куни соат 00:00 дан 10 декабр кунига қадар:
- Фурқат кўчасининг Бешёғоч майдонидан Сеул кўчаси кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиши;
- Бешёғоч кўчасининг Фурқат, Афросиёб ва Ислом Каримов кўчалари кесишмалари оралиғидаги қисмида икки томонлама йўналиш барча ҳаракат иштирокчилари учун чекланади.
«Юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Кўрсатилган давр мобайнида ҳаракат иштирокчиларидан бошқа муқобил йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026