Ўзбекистон | 09:59 / 30.12.2020
12521
2 дақиқада ўқилади

Молия вазирлиги департаментларидан бирига директор тайинланди

Адҳам Эшчонов Молия вазирлиги Таълим, фан ва маданият тармоқларида бюджет сиёсати департаменти директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Адҳам Эшчонов 1988 йил Хоразм вилояти Урганч шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2011 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети бакалавриати, 2013 йилда ушбу университетнинг магистратурасини тамомлаган.          

Меҳнат фаолиятини 2013 йилда Молия вазирлиги Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси Олий таълим ва фанни молиялаштириш бўлими 1-тоифали иқтисодчиси сифатида бошлаган.

2016-2017 йилларда Молия вазирлиги Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармасининг Олий таълимни молиялаштириш бўлими етакчи иқтисодчиси, 2017-2018 йилларда Молия вазирлиги Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси Умумтаълим муассасаларини молиялаштириш бўлими бош иқтисодчиси, 2018-2020 йилларда Молия вазирлиги Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси Умумтаълим муассасаларини молиялаштириш бўлими бошлиғи, 2020-2020 йилларда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Инсон капиталини ривожлантириш департаменти директори ўринбосари сифатида фаолият юритган. 

У тайинловга қадар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Инновацион ва рақамли иқтисодиётни ҳамда хизматлар соҳасини ривожлантириш департаменти директори бўлган.

Мавзуга оид