Ўзбекистон | 09:00 / 08.01.2021
8138
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Manzara турар жой мажмуасидан хонадон харид қилинг ва ёзда кўчиб киринг

Шу йил ёзда Manzara турар жой мажмуасидаги дастлабки хонадонларнинг эгалари тайёр таъмирланган янги уйларига кўчиб ўтишлари мумкин.

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги Manzara турар жой мажмуасида 1096 хонадонга эга 12 та кўп қаватли уй қад ростламоқда. Турар жой мажмуаси шаҳар типидаги Yunusobod Business City ҳудудида бунёд этилмоқда. Унинг умумий майдони 45,5 гектарни ташкил этади. Турар жой мажмуасининг аҳолиси мазкур йирик ижтимоий объектнинг ривожланган инфратузилмасининг барча афзалликларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. «Шаҳар ичидаги шаҳар» замонавий концепцияси турар жой мажмуасига туташ ҳудудда барча керакли савдо ва хизмат кўрсатиш муассасаларининг мавжудлигини англатади.

Илғор қурилиш технологияларидан фойдаланилгани сабаб қурилиш жараёнлари юқори суръатларда олиб борилди ҳамда мажмуани барпо этиш вақти сезиларли даражада қисқарди. Қурилиш ишларининг тезлиги ҳафтасига икки қаватни ташкил этмоқда. Шу сабаб мажмуанинг дастлабки аҳолиси ўз хонадонларига ёзда кўчиб ўтишлари мумкин. Шуниси эътиборлики, Manzara турар жой мажмуасидаги барча хонадонлар тайёр сифатли таъмирланган ҳолда сотувга чиқарилади.

Маълумки, уй-жой нархи ўзгариши ва нархлар кўтарилиши ҳар доим объект фойдаланишга топширилаётган вақтига бевосита боғлиқ бўлади. Шу сабаб ҳозир келажакдаги хонадонингизни харид қилишнинг айни пайти. Bizning Uylar Development компаниясининг фойдали таклифини қўлдан чиқарманг. Тақдим этилаётган барча имкониятлардан тўлиқ фойдаланинг ҳамда шу йилнинг ўзидаёқ янги хонадонингизга кўчиб ўтинг.

Хонадон турлари, тўлов шартлари ҳақидаги батафсил маълумотларни сотув офисимизга ташриф буюрган ҳолда билиб олишингиз мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Чинобод кўчаси.

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунларисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамидан олишингиз мумкин: +99871-210-44-44

Сайт: bizninguylar.uz

Instagram: @bizninguylar

Telegram: t.me/bizninguylar

Facebook: fb.com/bizninguylar

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид