Ўзбекистон | 09:00 / 14.01.2021
5288
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Seoul Mun – пойтахт марказидаги 22000 м² юқори сифатли тижорат кўчмас мулки

Dream City Development компанияси Бўрижар канали қирғоғида замонавий, қулай тижорат ва жамоат маконини бунёд этмоқда.

Seoul Mun савдо ва кўнгилочар марказини лойиҳалашда Dream City  мутахассислари ҳам бизнес эгалари, ҳам меҳмонлар учун энг қулай шароитларни яратишни асосий мақсад қилишган.

Пойтахтимиз аҳолисига кундалик ҳаётнинг шовқин-суронида баъзан сукунат етишмайди. Айниқса катта шаҳарда табиат билан уйғунлашган маскан йўқ. Шаҳар шовқинидан ҳордиқ олиш учун шаҳар четига йўл олишга тўғри келади.

Ҳар доим ва барча халқлар орасида сув ҳаёт, ривожланиш, фаровонлик рамзи ҳисобланган. Шунинг учун янги Seoul Mun лойиҳаси учун пойтахт марказидаги сой бўйидаги бетакрор қирғоқ танланди. Масканни сувга яқин жойда жойлашганлиги қулай микроиқлимни яратади ва бу Seoul Mun'нинг яна бир афзаллиги ҳисобланади.

Seoul Mun – бу кенг, очиқ жойдаги бетакрор манзарали 22000 м² майдонга эга юқори даражадаги тижорат кўчмас мулкидир.

Knight Frank консалтинг компаниясининг мустақил экспертлари хулосаларига кўра Seoul Mun кўчмас мулки истиқболли сармоядир, унга бўлган талаб вақт ўтган сайин ўсиб боради. Лойиҳа қурилиши давридаёқ дастлабки харидорлар даромад олишади. Маскандаги бир қанча лойиҳавий ечимга эга жойлар ҳар қандай турдаги бизнес учун кўплаб вариантларни таклиф қилишимизга имкон беради.

Замонавий юқори технологияли муҳандислик ечимлари, ўзига хос концепция ва кенг кўламли ҳудуд, тижорат объектларининг пухта режалари, пиёдалар йўлаклари, лифтлар, эскалаторлар, қирғоқнинг учта сатҳи ўртасида қулай ҳаракатланиш учун кўприклар, шунингдек кўп қаватли автотураргоҳ жойлари ҳамда кўп сонли жамоат жойлари – буларнинг барчаси Seoul Mun’нинг ўзига хос хусусиятларидан биридир.

Бутик, гўзаллик салони, озиқ-овқат дўкони, новвойхона ёки ўз ресторанингизни очмоқчимисиз? Seoul Mun лойиҳасидаги тижорат кўчмас мулки – бу пойтахт марказидаги ўзгача қирғоқ бўйида жойлашган истиқболли савдо майдони.

Қўшимча маълумотларни seoulmun.uz сайтида сўров қолдириб ёки +99871-202-22-22 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ.

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳкўчаси томон йўл.

Сайт: seoulmun.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид