12:00 / 17.01.2021
4236
Реклама

Alfraganus савдо мавзесидаги фойдали бизнесингиз

Пойтахт ҳудудидаги тижорат кўчмас мулкининг янги шакли бизнес эгалари, инвесторлар ва ижарачилар учун барча зарур шарт-шароитларни тақдим этади.

Alfraganus нима учун инновацион лойиҳа ҳисобланади?

Мавзе миқёси. Лойиҳада ҳар қандай тижорат фаолияти ва хизмат кўрсатиш соҳаси учун 524 та бино мавжуд. Биноларнинг майдони 32 дан 3030 квадрат метргачани ташкил этади. Бу эса бизнеснинг мутлақо турли тоифалари – дорихона ва парфюмерия дўконидан тортиб автосалон ва гипермаркетгача бўлган йирик бизнес турларини ҳам ташкил этиш имкониятини беради.

Ташқи фасадлар. Лойиҳа ҳудудида фасад дизайнига алоҳида эътибор қаратилган. Бу ерда бир нечта турдаги ташқи фасад безаклари мавжуд. Бизнеснинг ўзига хос хусусиятларига қараб сиз суюқ травертин, ғишт ёки фибробетон билан безатилган панорама ойнали жойларни эгаси бўлишингиз мумкин.

Мавзе бир неча ҳудудларга бўлинган. Alfraganus савдо мавзеси кўрсатадиган хизматлар турига кўра турфа зоналарга бўлинади – кафе ва ресторанлар, кийим-кечак ва пойабзал, болалар маҳсулотлари, кичик электроника ва маиший техника ва бошқалар. Жаҳон амалиётига кўра, бундай бўлиниш бутун ҳудуд бўйлаб ташриф буюрувчиларнинг айланиши ҳамда ўзига керакли хизмат ва маҳсулотларни тезда топиши учун жуда қулай ҳисобланади.

Автотураргоҳ. Савдо мавзесининг айлана автотураргоҳи 1500 автомобилни сиғдира олади. Ушбу ечим барчага қулай ҳисобланиб, харид қилиш ва кўнгилочар тадбирларни янада қулай ўтказишга имконият яратади. Автотураргоҳдан савдо мавзесигача жуда қисқа масофа бўлиб, бу ташриф буюрувчилар ва бизнес эгалари учун жуда маъқул ечим ҳисобланади. 

Ижара. Alfraganus Academy'нинг бўлими ижара бизнеси учун бино сотиб олган сармоядорлар учун фойдали таклифни тақдим этади. Инвесторлар жойни тайёр ижарачилар билан сотиб олишлари мумкин. Бу ўз навбатида уларнинг даромадлари тўхтаб қолиш эҳтимолини йўққа чиқаради. Савдо мавзеси ҳудудидан жой танламоқчи бўлган ижарачилар ҳозирдан ҳаракатни бошлашлари керак. Улар ўз бизнесларига тўғри келадиган биноларни танлашлари ва сотувлар бошланганда ижарага олиш ҳуқуқини сақлаб қолишлари мумкин.

Батафсил маълумотлари қуйидаги телефон рақамларидан олишингиз мумкин: +998 71 210 44 44

Сайт: bizninguylar.uz

Telegram: t.me/alfraganus_tashkent

Facebook: fb.com/alfraganus.tashkent

Instagram: @alfraganus.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top