Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ташқи қарзни миллий валютада жалб этишга кўпроқ эътибор қаратилади – Давлат дастури
Ҳукумат олдига суверен халқаро облигацияларда миллий валюта улушини ҳозирги 25 фоиздан камида 40 фоизга ошириш вазифаси қўйилди.
«Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги президент фармони лойиҳасида ташқи жалб этиладиган қарзлар таркибида миллий валюта улушини ошириш вазифаси илгари сурилмоқда, деб хабар беради Kun.uz мухбири.
Таъкидланишича, ушбу мақсадда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш таклиф қилинади:
- халқаро молиявий консультантлар ва юридик консультантларни ёллаш;
- эмиссия рисоласини ишлаб чиқиш ҳамда суверен халқаро облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш дастурини белгилаш;
- маркетинг тадбирларини амалга ошириш, хусусан, халқаро инвесторлар билан учрашувлар ташкил этиш;
- шаклланган буюртмалар ҳажми ва молиявий консультантларнинг таҳлилларидан келиб чиқиб, якуний фоиз ставкаларини белгилаш ва халқаро молия бозорида хорижий ёки миллий валютадаги суверен халқаро облигацияларни жойлаштириш назарда тутилади.
2020 йил 20 ноябр куни молия вазири Тимур Ишметов Twitter’даги аккаунти орқали Ўзбекистон тарихида илк бор халқаро молия бозорларида миллий валюта – сўмда – 2 триллион сўм ҳажмида суверен облигациялар Лондон фонд биржасида жойлаштирилганини маълум қилганди.
Маълумот учун, халқаро облигацияларнинг миллий валютада чиқарилиши валюта хатарларини камайтиришга хизмат қилиш билан бирга келажакда ички молия бозорига, жумладан, давлат ғазначилик облигациялари бозорига халқаро инвесторларни жалб қилиш учун замин яратади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта умумий қиймати 1 миллиард долларга тенг иккита евробондлар траншини жойлаштирган. Қарз облигацияларининг тўлов муддати 2024 ва 2029 йил феврал ойларига белгиланган.
Мавзуга оид
08:23 / 18.05.2026
Инфографика: дунёда энг катта ташқи қарзга эга давлатлар
11:20 / 08.05.2026
Нега ҳамма давлатнинг қарзи бор? Ўзбекистоннинг қарзи кўпми-камми?
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
10:07 / 03.04.2026