Тошкентда «Samsung» этикеткаси қўлбола ёпиштирилган юзлаб маиший техникалар аниқланди
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати сўнгги кунларда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Kun.uz'га маълумот берди.
Хабар қилинишича, Тошкентдаги қурилиш бозорларининг бирида қўшни мамлакатдан ноқонуний йўллар билан олиб кирилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, қўлбола усулда «Samsung» бренди этикеткаси ёпиштирилган, умумий қиймати 1 миллиард сўмлик 479 дона телевизор ва бошқа техника товарлари сақлаб келинаётгани аниқланган.
Тезкор тадбир Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган.
Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Тошкентда 415 миллион сўмлик парфюмерия воситаларининг ноқонуний айланмаси тўхтатилди
Пойтахтда ўтказилган яна бир тезкор тадбирда хорижий давлат фуқаролари Б.О. ва М.В. ижарага олган уйлар ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Текширув давомида мазкур хонадонларда умумий қиймати 415,5 миллион сўмлик 4155 дона «California» бренди остидаги сифати кафолатланмаган парфюмерия воситалари сақланаётгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан божхона суриштируви давом этмоқда.
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Тошкентда фаолият олиб бораётган дорихоналардан бири ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганида, дорихонада фуқаро М.А. томонидан рецептсиз тарзда 363 дона капсулада кучли таъсир қилувчи «Зардекс Габапентин 300мг» дори воситаси сотилаётгани аниқланди.
Бу дорихонадаги фуқаро М.Ш. ҳам ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганида, унинг ёнида 200 дона капсулада «Зардекс Габапентин 300мг» дори воситаси борлиги маълум бўлди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро М.С.нинг яшаш хонадони ҳам ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганида, хонадонда 76 дона капсулада «Зардекс Габапентин 300мг» дори воситаси ва гугурт қутисида 1 дона марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Шу тариқа жами 639 дона капсулада кучли таъсир қилувчи «Зардекс Габапентин 300мг» дори воситаси ва 1 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Наманганда бир неча минг қути тамаки маҳсулотлари фош бўлди
Наманган вилояти Чортоқ туманида, чегара олди ҳудудда харакатланаётган фуқаро Ж.Х. бошқарувидаги «Кобальт» машинаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада машина салонида хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 15 миллион сўмлик 1000 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, воқеа жойида ҳаракатланаётган «Дамас» автомобили ҳам тўхтатилди ва белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Бу машинада ҳам муқаддам қўшни мамлакатдан ноқонуний олиб кирилган қиймати 81 миллион сўмлик 5370 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Тезкор тадбир Наманган вилояти божхоначилари ва ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда ўтказилди.
Мавзуга оид
15:30 / 23.10.2024
9 ойда божхонада қанча қурол ва ўқ-дори ушлаб қолингани айтилди
18:08 / 01.10.2024
Божхона постида Ўзбекистонга олиб кирилаётган пневматик қуроллар ва 2,7 минг дона ўқлар тўхтатиб қолинди
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
20:33 / 29.08.2024