09:00 / 23.01.2021
26048
Реклама

Seoul Mun: 338 та пойдевор қозиқлари ўрнатилди

Dream City Seoul Mun лойиҳаси қурилиши жараёнлари ҳақида маълумот беради.

Dream City Development компанияси кўчмас мулк эгалари учун қурилаётган лойиҳанинг ривожланишидан хабардор бўлиш қанчалик муҳимлигини ҳисобга олиб лойиҳаларнинг қурилиш майдонидаги янгиликларни мунтазам равишда етказиб боришни қоидага айлантирди.

Пойтахт марказида қурилаётган замонавий Seoul Mun савдо ва кўнгилочар маркази бу жамоат ва савдо майдонларининг янги формати. Қурилишда энг янги технологиялар ва етакчи халқаро ва минтақавий мутахассисларнинг тажрибаларидан фойдаланилмоқда. Параллел жараёнлар ва юқори сифатли материаллар ва технологиялар энг қисқа вақт ичида ва тез суръатларда ишончли қурилиш ишларини ташкил этиш имконини беради.

2020 йил кузида бошланган Seoul Mun лойиҳаси қурилиши ҳозирги кунда каналнинг жанубий қисмида давом этмоқда. Биринчи босқичда тупроқ 505 та темир-бетон қозиқлар билан мустаҳкамланди. 2020 йил декабрь ойида эса тупроқ ишлари буткул якунига етди. Тупроқ лойиҳанинг қурилиш қисмигача қазилиб, бугунги кунда пойдевор ишлари давом этмоқда.

Seoul Mun лойиҳаси қурилиши жараёнида қозиқ пойдеворини қуйиш якунланди. Бу ерда умумий чуқурлиги 4056 метр бўлган 338 та қозиқ ўрнатилди. Битта пойдевор қозиғининг диаметри 650 мм. Бетон эритмаси 12 метр чуқурликка қуйилади. Қум ва шағал аралашмаси билан сиртни текислаш ва бетон қоплама қуйиш ишлари тугалланди.

Мутахассислар девор тиклаш ишларини ҳам бошлашди – ҳозирда оралиқ девор ўрнатилмоқда. Бу биноларни ушлаб турувчи қозиқлар ва асосий девор орасидаги оралиқ қатламдир. Иш икки сменада ва об-ҳавонинг турли шароитларидан қатъий назар олиб борилмоқда.

Seoul Mun – муваффақиятли бизнесингизнинг мустаҳкам пойдевори!

Ягона маълумот маркази: +99871-202-22-22

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ.

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳкўчаси томон йўл.

Сайт: seoulmun.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top