Ўзбекистон | 12:00 / 23.01.2021
16206
4 дақиқада ўқилади

Уйда ҳаво совуқ бўлса нима қилиш керак? Замонавий иситиш радиаторлари ҳақидаги батафсил маълумот

Бу йилги қиш мавсуми чинакам қишки об-ҳавоси ҳамда рекорд даражасидаги совуқлари билан ўзбекистонликлар хотирасида қолади. Узоқ давом этган аномал совуқлар кўпчиликни ўз уйидаги иситиш тизими борасида ўйлантириб қўйди. Агар сизнинг ҳам уйингизда ҳаво ҳарорати совиб, ноқулайликлар юзага келган бўлса, демак бу – радиаторларни алмаштириш фурсати етганидан далолат беради.

Харид жараёнида нималарга эътибор қаратиш керак?

Дераза ортида ҳаво ҳарорати ҳатто ҳафталаб минус даражада сақланиб турганда ҳам, уйингиздаги ҳаво илиқ ва қулай бўлиши учун иситиш радиаторларини тўғри танлаш катта аҳамият касб этади.

Янги радиаторни танлаш сизнинг хонадонингизда қандай иситиш тизими ўрнатилгани ва унинг хусусиятларига тўғридан тўғри боғлиқ. Агар сиз кўп қаватли уйда истиқомат қилсангиз, одатда бу марказлашган иситиш тизими бўлади, агар сиз хусусий уйда истиқомат қилсангиз у ҳолда, автоном иситиш тизимидир.

Марказлашган иситиш тизимига эга хонадонлар учун пўлатнинг фойдали хусусиятларини алюмин радиаторларида жам этган биметалл радиаторлар самаралироқ саналади. Мазкур ускуналар 20-50 атмосфералар босимига бардошли, хонани яхши иситади ва замонавий ихчам дизайнга эга.

Автоном иситиш тизимлари учун алюминий радиаторлар айни муддао бўлади. Бу катта уйлар ва коттежлар учун қулай ечимдир, чунки алюминийдан ясалган ускуналар катта ҳажмли уйларни бемалол исита олади. Иссиқликни юқори даражада ўтказа оладиган ушбу алюмин моделларнинг афзаллиги шундаки, улар бошқаларга нисбатан тезроқ исийди ва кўпроқ иссиқликни бера олади. Шунингдек, автоном иситиш тизими учун пўлат панелли радиаторлар ҳам мос келади. Улар мураккаб конфигурацияли металл листидан ясалган яхлит корпусдан иборатдир. Яхлит қурилма маҳсулотнинг ишончлилигини оширади ва шу билан бирга янада кўпроқ иссиқликни беришга қодир.

Материал танлангандан сўнг, маълум бир модел қувватини ва ҳар бир хонага қанча радиатор зарур эканлигини аниқлаб олиш керак. Бунда радиаторнинг кучи ва у ўрнатиладиган жойни ҳисобга олиш лозим. Радиаторнинг аниқ сонини ва ўлчамини ҳисоблаш учун сотувчи ёки иситиш ускуналарини ишлаб чиқарувчига мурожаат қилиш тавсия этилади.

Ишончлилик ва қўллашдаги қулайлик

Уйдаги радиаторларни янгилаш жараёнида ишончли ишлаб чиқарувчини танлашга эътибор қаратиш жуда муҳим жиҳат саналади. AKFA – алюмин ва биметалл иситиш радиаторлари орасида етакчи маҳаллий ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. Компания паст самарага эга эски батареялар ўрнига, ўз харидорларига, замонавий тежамкор радиаторларнинг кенг ассортиментини таклиф этади. Компания иситиш радиаторларига 10 йиллик кафолатни тақдим этади. Тўғри эксплуататция қилинганда уларнинг хизмат муддати 30 йилни ташкил этади. AKFA Comfort радиаторлари РосГОСТ томонидан тасдиқланган, ЎзСтандарт мувофиқлик сертификатига эга, шунингдек, Милан политехника университети томонидан ўтказилган синовлардан муваффақиятли тарзда ўтган ва сертификатлангандир.

Сифатли радиаторларни танлаш нафақат уйдаги иссиқлик ва қулайликни, балки бутун иситиш тизими сиз ва қўшниларингиз учун нақадар самарали ҳамда хавфсиз бўлишини белгилаб беради. Шунинг учун ҳам, самарасиз иситиш мосламаларини ўз вақтида янгиларига алмаштириш ва узоқ кутилган илиқликдан баҳраманд бўлиш жуда муҳимдир.

AKFA Comfort радиаторлари ҳақида батафсил маълумотни ягона контакт марказида: +99871-203-00-00 ёки компания сайтидан олишингиз мумкин.

Сайт: akfagroup.com

Facebook: fb.com/akfacomfort

Instagram: @akfacomfort

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид