Португалия бош вазири мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият "даҳшатли" эканлигини айтди
27 январ куни Германия Португалияга ҳарбий шифокорлар гуруҳини жўнатишини маълум қилди.
Португалия ҳозирда коронавирус пандемиясининг "даҳшатли даври"ни бошидан ўтказмоқда ва вазият ўнгланиши учун бир неча ҳафта керак бўлади, деди мамлакат бош вазири Антониу Кошта TVI каналига берган интервюсида.
"Хаёлга берилмаслик ва биз оғир даврда эмасмиз деб ўйламаслик керак. Биз бу даврни яна бир неча ҳафта бошимиздан кечирамиз", - деди у ва мамлакатдаги вазият шунчаки ёмон эмас, балки "даҳшатли" эканлигини айтди.
Коштанинг сўзларига кўра, ҳукумат рождество пайтида чекловларни юмшатганлиги сабабли вазият жуда ёмонлашган. Шунингдек, Португалия ҳукумати Британияда аниқланган янги штамм касаллик тарқалишини тезлаштирди деб ҳисобламоқда.
27 январ куни Германия Португалияга ҳарбий шифокорлар гуруҳини жўнатишини маълум қилди.
Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда 669 мингга яқин кишида коронавирус аниқланган, 11,3 минг киши вафот этган.
Мавзуга оид
20:39 / 12.10.2024
Португалия парламенти сиёсий бошпана олувчилар учун гуманитар виза беришни маъқуллади
15:30 / 12.10.2024
Португалияда Gotbit криптокомпаниясининг россиялик раҳбари ушланди
23:46 / 18.09.2024
Португалияда ўрмон ёнғинлари туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
23:33 / 16.09.2024