Alfraganus савдо мавзеси сотувларни бошлашга тайёрланмоқда
Яқин кунларда Bizning Uylar Development компанияси пойтахтнинг энг йирик савдо мавзеси – Alfraganus'да тижорат бинолари сотувлари бошланганлигини эълон қилишни режалаштирмоқда.
Bizning Uylar Development компаниясидан узоқ вақтдан бери кутилган тантанали очилиш, компаниянинг энг йирик объектларидан бири – Alfraganus савдо мавзесининг сотувлари бошланишига тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда.
Alfraganus савдо мавзеси – қурилиш, меъморлик ва кўчмас мулк бўйича тижорат консалтинг соҳасидаги етакчи халқаро ва маҳаллий экспертлар гуруҳининг узоқ ва машаққатли меҳнати натижасидир. Knight Frank компаниясининг мустақил экспертларининг ҳисобларига кўра, мавзега ҳафтасига 210 000, йилига эса 10 миллиондан зиёд одам ташриф буюради.
Пойтахтнинг марказий туманида 110 000 квадрат метрлик катта майдонни эгаллаган мазкур мавзе биноларининг турли хил фасад дизайни, пухта ўйланган лойиҳаси, террасалари, 1500 автомашинага мўлжалланган айлана автотураргоҳ каби устунликлари билан алоҳида аҳамиятга эга. Бу каби жиҳатлар Alfraganus мавзесини юқори инвестиция салоҳиятига эга йирик лойиҳага айлантиради. Тижорат биноларининг ҳажми бир-биридан фарқланиб, мавзедаги бинолар 32 дан 3030 квадрат метргача майдонни эгаллайди. Бу ерда имкониятларингизни тўлиқ ишга солиб, ўз ғояларингизни чегараламай кенг миқёсли кинотеатр, автосалон, савдо дўкони, гипермаркет каби катта бизнес турларини ташкил қилишингиз мумкин. Шунингдек совғалар дўкони, кичик савдо шохобчаси каби кичик тадбиркорлик турларини ҳам очиш мумкин. Alfraganus савдо мавзесининг асосий фалсафаси бу ердаги тадбиркорлaрнинг ғояларини чегараламаслик, уларга максимал даражада имконият яратиб беришдир.
Сотувлар бошланганида харидорларга ёрқин ва ностандарт бизнес ғоялар учун махсус таклифлар, хариднинг қулай ва фойдали шартлари таклиф этилади. Шуниси аҳамиятлики, Alfraganus'да сиз нафақат турли хил форматдаги тижорат биноларини харид қилиб иш бошлашингиз мумкин. Балки биринчи кунлариданоқ даромад келтирадиган тайёр бизнес вариантлари ҳам таклиф этилади.
Тез кунда, яқин келажакдаги чексиз имкониятларингиз ҳудуди – Alfraganus'да кўришгунча!
Alfraganus савдо мавзеси лойиҳаси ҳақида батафсил маълумотларни олиш ҳамда савдо жойларини банд қилиш учун қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин: +99871 210 44 44
Сайт: bizninguylar.uz
Facebook: fb.com/alfraganus.tashkent
Instagram: @alfraganus.uz
Telegram: t.me/alfraganus_tashkent
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:28 / 11.10.2024
Alfraganus университети ЮНЕСКОнинг 10-Таълимда тадбиркорлик APEID Кенгаши йиғилишига мезбонлик қилди
09:00 / 10.06.2021
Аlfraganus – даромадни узоқ кутмайсиз
09:00 / 04.06.2021
Alfraganus савдо мажмуасининг тижорат бинолари кафолатланган ижарачилар билан таклиф этилади
09:00 / 31.05.2021