09:00 / 04.02.2021
9352
Реклама

Manzara турар жой мажмуасида 4 та уй-жой биноси бунёд этилди

Bizning Uylar Development компанияси Manzara турар жой мажмуасида биринчи босқич қурилиш жараёнлари қизғин давом этаётгани ҳақида маълумот берди.

Manzara замонавий турар жой мажмуаси қурилиш майдончаларида бунёдкорлик ишлари қизғин давом этмоқда. Узлуксиз жараён таниқли турк қурилиш компанияси Меsа билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Кўп қаватли биноларнинг баландлиги ва минтақанинг сейсмологик хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, компания уй-жой деворларни кўтаришда монолитик каркасларга асосланган tunel kalip усулидан фойдаланмоқда. Девор ҳамда қаватлар орасига бетон қуйилади. Бу услуб темир-бетон конструкцияси сабаб биноларнинг мустаҳкамлиги ва ишончлилигини кафолатлайдиган тизимдир. Шу билан бирга, қурилиш муддатини 75 фоизга қисқартиради ҳамда биноларнинг сейсмик бардошлилигини 9-9,5 баллга етказади.

Айни пайтда ушбу объектнинг қурилиш майдонидаги тўртта тўлиқ кўтарилган уй-жой биноларида қурувчилар гидроизоляция ишларини бошладилар, ташқи фасад ҳамда ички таъмирлаш ишлари тугалланди. Сантехника воситалари ҳам ўрнатилиб, монтаж қилинмоқда. Хонадонларга Ўзбекистондаги етакчи ишлаб чиқарувчи Imzo компаниясининг ромлари ўрнатилди.

Қурилиш ишларининг юқори суръатларда давом этаётганлиги сабаб жараённинг биринчи босқичини якунлаш 2021 йилнинг ёзига режалаштирилган. Бир неча ойдан сўнг Manzara турар жой мажмуасининг биринчи аҳолиси янги, тайёр таъмирланган хонадонларига кўчиб киришади. Демак, яқин ойларда бу ердаги аҳоли пойтахтнинг чиройли уй-жойларидан бирида ҳаётдан завқ олиб истиқомат қилишади.

Энг ишончли ва кафолатли шерикларни танлаб, биз асосий мақсадимиз – сиз ва келажак авлодлар учун мустаҳкам, хавфсиз ва юқори сифатли уйларни бунёд этмоқдамиз.

Хонадон турлари, тўлов шартлари ҳақидаги батафсил маълумотларни сотув офисимизга ташриф буюрган ҳолда билиб олишингиз мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Чинобод кўчаси.

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунларисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамидан олишингиз мумкин: +99871-210-44-44

Instagram: @bizninguylar

Telegram: t.me/bizninguylar

Facebook: fb.com/bizninguylar

Сайт: bizninguylar.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top