UzAuto Motors Equinox учун шартномалар тузишни тўхтатди
Chevrolet моделлари қатори янгиланиши муносабати билан Equinox кроссоверининг ҳозирги авлодини ишлаб чиқариш тўхтатилади.

Chevrolet Equinox автомобилини АҚШдан импорт қилаётган UzAuto Motors компанияси бу модел учун шартномаларга ариза расмийлаштириш тўхтатилганини маълум қилди.
«UzAuto Motors» АЖ дилерлик ташкилотлари билан биргаликда мижозлар олдидаги мажбуриятларининг тўлиқ бажарилишини ва Chevrolet Equinox автомобилларини ҳарид қилиш учун аввалдан шартнома тузган сўнгги мижозларга тўлиқ етказиб берилишини таъминлайди», – дейилади компаниянинг 5 февралдаги ахборотида.
Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors Chevrolet Equinox ва яна учта премиум классдаги кроссоверлар импортини 2020 йил бошидан бошлаган эди.
2020 йил кузида компания Equinox кроссоверларини 22,8 минг долларга сотиб олиб, 33,6 минг долларга сотаётгани маълум бўлганди.
UzAuto Motors бир йилдан ошиқроқ вақтдан буён хориждан олиб келинаётган Trailblazer, Traverse, Equinox ва Tahoe автомобиллари учун бошқа импортёрлар каби импорт божини тўлаётгани ёки тўламаётгани маълум эмас. Олий Мажлис депутатлари бу ҳақдаги сўровига жавобан Давлат божхона қўмитасидан «махфий маълумотлар» ёзилган хат олган. Компаниянинг ўзи бу ҳақда маълумот бермай келади.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Швецияда тухумни қизининг пешонасига уриб чаққан аёл жаримага тортилди
Жаҳон | 00:42
-
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
Жаҳон | 00:11
-
Андижонда 30 минг доллар билан қўлга тушган судя иши бўйича маълумот берилди
Ўзбекистон | 23:27 / 12.05.2025
-
Россиянинг Украинадаги собиқ қўмондони Жазоирда кўриниш берди. У Пригожин исёнидан кейин «йўқолиб қолганди»
Жаҳон | 23:02 / 12.05.2025
Мавзуга оид

17:25 / 22.02.2021
Манба: UzAuto Motors мижозлар билан шартномалар тузишни март ойидан бошлайди

21:06 / 20.02.2021
Январь ойида UzAuto Motors'нинг автомобиль ишлаб чиқариши 4 баробарга қисқарди

10:19 / 25.01.2021
Янги авлоддаги Tracker’нинг нархи маълум қилинди

11:06 / 30.12.2020