Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички ишлар органлари ходимларининг иш ҳақлари оширилади — президент
Барча ички ишлар ходимлари иш ҳақи 30 фоизга, жамоат хавфсизлигини таъминлашга бевосита жалб этилган ходимлар иш ҳақи эса 60 фоизга оширилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
«Ички ишлар ходимлари тун-у кун, ҳар қандай шароитда эл хизматида. Бу пандемия шароитида, Бухоро ва Сардобадаги оғир кунларда яққол кўринди. Бошқа пайт ҳам хавф-хатар доим уларнинг ёнида.
Иш ҳақини белгилашда буни инобатга олиш зарур. Шунинг учун, жорий йилда барча ички ишлар ходимлари иш ҳақи 30 фоизга, жамоат хавфсизлигини таъминлашга бевосита жалб этилган, содда қилиб айтганда, маҳаллада хизмат ўтовчи ходимлар иш ҳақи эса 60 фоизга оширилади», деган президент.
Йиғилиш давомида ички ишлар идораларининг барча бўғинида қоғозбозлик ва бюрократияни кескин камайтириб, иш юритишни рақамлаштириш вазифаси қўйилди. Шу мақсадда Ички ишлар вазирлигида ахборот технологиялари бўйича алоҳида вазир ўринбосари лавозими жорий этилгани маълум қилинди (бу лавозимга Нажмиддин Тўрахўжаев тайинланган).
Соҳа учун профессионал кадрлар тайёрлашни янги босқичга кўтариш, профилактика инспекторлари ва терговчиларнинг билимини ошириш бўйича топшириқлар берилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан ички ишлар вазири, ҳуқуқ-тартибот идораларининг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва вилоят ҳокимлари ахборот берган.




Мавзуга оид
19:59 / 28.11.2023
Ҳуқуқ органлари ходимларининг тасвирларини «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатганлар 15 суткага қамалиши мумкин
13:48 / 30.07.2023
Когон тумани ИИБ ходими 1300 доллар билан ушланди
17:41 / 28.07.2023
«Жиноятчиликка қарши курашиш ўрнига статистикани сунъий камайтириш билан шуғулланган» — президент Жўраев ҳақида
15:56 / 28.07.2023