Ўзбекистон | 17:46 / 18.02.2021
4828
2 дақиқада ўқилади

Таназзулга учраган 70 минг гектар ерда ўрмон мелиоратив ишлари олиб борилмоқда — «Ўзгидромет»

Гидрометереология хизмати маркази раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида «Иқлим ўзгаришига мослашув бўйича чора-тадбирлар амалда» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Александр Меркушкин

«Ўзбекистоннинг қурғоқчил ҳудудларида жойлашган фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқлимий барқарорлигини таъминлаш» лойиҳаси раҳбари Александр Меркушкин қурғоқчил иқлим шароитида барқарор қишлоқ хўжалигини юритишга ўтишда агро ва сув тежамкор технологияларни жорий этиш, яйловлар унумдорлигини тиклаш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар, таназзулга учраган 70 минг гектар ерда ўрмонда олиб борилаётган мелиоратив ишлар ҳақида маълумот берди.

«Ҳозирги вақтда БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси Адаптация жамғармаси ҳамда Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда аҳолининг энг заиф қатламининг иқлим ўзгаришига мослашиши ва қурғоқчиликка тайёрлигини ошириш ҳамда унинг салбий оқибатларини юмшатишга йўналтирилган «Ўзбекистоннинг қурғоқчил ҳудудларида жойлашган фермер ва деҳқон хўжаликлари иқлимий барқарорлигини таъминлаш» лойиҳасини қўллаб-қувватламоқда.

Лойиҳа мослашиш бўйича энг кечиктириб бўлмас чора-тадбирларга кўпроқ эҳтиёж сезаётган, мамлакатнинг иқлим ўзгариши салбий оқибатларига кўпроқ мойил бўлган Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилмоқда.

Лойиҳа томонидан сув танқислиги ва қурғоқчилик хатари юзага келиши ҳақида олдиндан хабардор қилиш тизимини ривожлантириш орқали иқлимга барқарор қишлоқ хўжалигини юритишга ўтишда агро ва сув тежамкор технологияларни жорий этиш, яйловлар унумдорлигини тиклаш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва таназзулга учраган 70 минг гектар ерда ўрмон мелиоратив ишларини олиб боришда маҳаллий қишлоқ ҳамжамиятларига кўмак бериб келинмоқда», деди лойиҳа раҳбари.

Мавзуга оид